2022-йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

2022-йилнинг январь-август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 654,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 103,2 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 19,3 фоиз кўп демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майизни қўшган ҳолда) – 16,0%, шафтоли – 10,1%, мунг ловия (мош) – 6,9%, помидор – 6,6%, гилос – 5,1%, қовун ва тарвуз – 5,1%, карам – 5,0%, пиёз – 4,1% эгаллайди.

2022-йилнинг январь-август ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,2 фоизни ташкил этган.

Мева-сабзавотларнинг асосий қисми Россия (42,4%), Қозоғистон (21,6%), Хитой (7,5%), Покистон (6,0%), Қирғизистон (4,6%) Афғонистон (2,8%), Туркия (2,3%) каби мамлакатларга экспорт қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанд вилоятида Damas ҳайдовчиси омадсиз қувиб ўтиш оқибатида жароҳат олди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Damas автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 9 июнь куни М-37 автомобиль...

Больше похожих статей