Андижонда икки нафар банк ходими 111 миллион сўмни талон-торож қилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Андижон вилояти Булоқбоши тумани Халқ банки филиали ходимлари банкоматга жойлашга мўлжалланган маблағларни талон-торож қилгани айтилмоқда.
Дастлаб филиал биносида жойлашган банкоматдан 4 миллион 200 минг сўм пулларни олади. Ушбу ходимлар ўз ишини давом эттириб талон-торож қилинаётган пулларнинг миқдорини оширади.

Туманнинг «Нефтчилар» маҳалласида жойлашган банкоматдан 41 миллион 800 минг сўм ҳамда «Ширмонбулоқ» маҳалласида жойлашган банкоматдан 65 миллион сўм, жами 111 миллион сўм нақд пулларни қўлга киритишиб, ушбу пулларни замонавий қимор ўйинларига сарфлаб юборишган.

Маълум қилинишича, талон-торож қилинган ушбу пуллар терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида тўлиқ қопланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Халқ банкидан маълум қилишларича, бу ҳолат банк томонидан аниқланган ва далил-ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилган.

Гўзал ШОКИРЖОНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

IATA Ўзбекистонда янги офис очади ва BSP тизимини жорий этади

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) Тошкентда ўз ваколатхонасини очишини ҳамда жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда «Billing and Settlement Plan»...

Больше похожих статей