39.3 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақаси давлат томонидан тўлаб берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори (515-сон, 20.09.2022 й.) билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

📝 Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.

⏩ Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.

Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

🗓 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.

📲 “Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест...

Больше похожих статей

×