Бугун жаҳонда коронавируснинг қандай штаммлари доминант версияга айланяпти? Янги субвариантларнинг тарқалиш географияси қандай?
Халқаро соғлиқни сақлаш тузилмалари бу борада махсус тадқиқот ўтказди. Унда молекуляр-генетик биологиянинг 219 та усули ёрдамида дунёнинг турли минтақаларидан олинган 16 та таҳлил намунаси текширилди.
Якунда тадқиқ этилган барча натижалар “омикрон” вариантига тааллуқли эканлиги тасдиқланди. Хусусан, еттита ҳолат BА.5.2 мутацияси намунаси бўлиб, у АҚШда 18 фоиз, Буюк Британияда 13 фоиз тарқалгани тахмин қилинмоқда.
Яна учта намуна эса “омикрон”нинг BА.5.2.1 кичик штаммига тегишли бўлиб чиқди. У АҚШда аниқланаётган жами коронавирус мутацияларининг 39 фоизига тенг. Қолган бошқа ҳолатлар BА.2, BF.5, BF.7, BА.5.1, BА.4.6 модификациялари эканлиги аниқланди.
❗️Айни пайтда мутахассислар аҳолига бустер дозада вакцина олишни тавсия этмоқда. Уларнинг таъкидлашича, эмланиш коронавирусдан ҳимояланишнинг ягона хавфсиз ва самарали чорасидир.