Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Қ. фуқаро У.га жами 3 800 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Янгиер шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳардаги деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.Қ. фуқаро Б.га 3 050 АҚШ долларини 34,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хонқа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, Хонқа шаҳарчасидаги савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Р. фуқаро М.дан 3 000 АҚШ долларини 33 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далил сифатида олинган.
Бухоро вилоят бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Бухоро шаҳри савдо маркази олдида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Х. (муқаддам ЖКнинг 177- моддаси билан судланган) фуқаро Д.дан 3 000 АҚШ долларини 32,9 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қўштепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳар деҳқон бозори атрофида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.С. фуқаро М.га 3 000 АҚШ долларини 33,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.