11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтиш учун ариза тақдим этиш ҳамда аризани кўриб чиқиш тартиби

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқ тўловчи мажбурий тартибда рўйхатдан ўтади, лекин буни ихтиёрий тартибда ҳам амалга ошириши мумкин.

Мажбурий тартиб

Солиқ кодексининг 237-моддасига асосан ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келган шахслар мажбурий тартибни танлаган ҳолда ариза тақдим этади.

2022 йил 1 июлдан мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда бериш тартиби жорий этилди (ПФ-162 сон Фармон).

Мажбурий тартибни танлаган ҳолда ариза тақдим этилганда ҚҚС гувоҳномаси автоматик тарзда расмийлаштирилади.

ҚҚС гувоҳномаси берилгандан сўнг, автоматлаштирилган таҳлил тизимида солиқ тўловчи солиқ хавфи мезонлари бўйича текширилади.

Солиқ хавфининг юқори мезонлари аниқланса, солиқ тўловчига камчиликларни бартараф этиш йўллари кўрсатилган хабарнома юборилади. Камчиликлар 5 иш куни ичида тўғриланса, ҚҚС гувоҳномаси фаоллиги вақтинчалик тўхтатилмайди.

Ихтиёрий тартиб

ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтмоқчи бўлган шахслар бу ҳақда ариза тақдим этади, бунда корхона кейинги ойнинг 1-санасидан ҚҚС тўлашга ўтади.

Ариза тақдим этилган заҳоти автоматлаштирилган тизим 11 та юқори хавф мезони бўйича солиқ тўловчи фаолиятини таҳлил қилади, улардан ҳеч бўлмаганда биттаси аниқланса ҳам ариза рад этилади. Унинг шахсий кабинетига аниқланган камчилик ҳамда уни бартараф этиш йўллари кўрсатилган хабарнома юборилади (ВМҚ-595 1-илова 13-банди).

Тизим томонидан камчилик аниқланмаганда, субъект жойлашган солиқ органи 3 кун муддатда солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган манзилда ҳақиқатда мавжудлигини ўрганади ва белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштиради.

Бир вақтнинг ўзида солиқ органи 7 кунда солиқ тўловчининг харид қилинган ва сотилган товарлари мувофиқлиги, солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим этилганлиги бўйича ўрганади ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштиради.

Ўрганишлар натижасида субъектда солиқ хавфининг юқори даражаси аниқланмаганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилади ва Гувоҳнома шаклантирилади. Камчилик аниқланганда солиқ тўловчи шахсий кабинетига аризани рад этиш сабаби ҳамда камчиликни бартараф этиш йўллари кўрсатилган хабарнома юборилади.

Ушбу барча жараёнлар инсон омили чекланган ҳолда тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×