15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Тошкентда ижара нархлари қанча?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Тошкент шаҳри туманларидаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қандай эканлигини таҳлил қилди.

Урбанизация суръати юқори бўлган ҳозирги даврда хонадонлар учун ижара нархлари масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этиб бораверади. Statista маълумотларига кўра, Швейцарияда ижарада яшовчи оилалар улуши 68% ни, Германияда 64% ни ташкил этади. Бу кўрсаткич Хитойда 14% га, Россияда эса 11% га тенг.

Ҳозир ривожланган давлатлар аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ижарачиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, шартнома муддати давомида ижара нархлари ўзгармаслигини таъминлайди. Масалан, Буюк Британияда ижара билан боғлиқ белгиланган тўловлардан ташқари ҳар қандай комиссия олиш таъқиқланган, АҚШда ипотека кредити ҳисобига уй олган шахслар даромад солиғини тўлашда имтиёзга эга бўлади.
The Economist нашрининг маълум қилишича, уйга эгалик қилиш кўрсаткичи қанчалик юқори бўлса, уй бозорида нархлар шунчалик ўзгарувчан бўлади. Масалан, Швейцарияда уйга эгалик қилувчилар улуши 3%, Буюк Британияда 60% атрофида. Шунга мос равишда Швейцарияда уй нархлари 1970-йилдан 2019-йилгача 70% га, Буюк Британияда эса 346% га ошган.
Бундан ташқари, ижарада туриш кўрсаткичининг ошиши макроиқтисодий кўрсаткичларга ҳам таъсир этади. Масалан, АҚШда уйга эгалик қилиш кўрсаткичи ошгани сайин ишсизлик даражаси ҳам ошган. Бу бир томондан одамларда бошқа жойга кўчиш хоҳиши йўқолиши, иккинчи томондан эса иш ўринлари мавжуд жойларга кўчиб ўтиш қимматлашиши билан боғлиқ.
Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги ижара нархи ўртача 339 АҚШ долларига тенг. Ижара нархлари бўйича энг паст нарх Сергели ва Олмазор туманларида, энг баланд нарх эса Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилди.

Ижара бизнесининг даромадлилиги (rental yields — уйни ижарага бериш орқали бир йилда олинадиган даромадd) Тошкент шаҳри учун 10% ни ташкил этади. Қиёслайдиган бўлсак, бу рақам Руминияда 6% ни, Польшада 5% ни, Германияда 3% ни, Туркияда эса 2% ни ташкил этади. Ҳозир Тошкентда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад ўртача банк валюта депозитлари тушумидан (3,4%) уч баравар кўпроқ. Бу ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жамғармаларни кўчмас мулкка сарфлаш ва уни ижрага бериш валютада депозит кўринишида сақлашдан кўра фойдалироқ эканлигини кўрсатади.

Хонадон ва ижара нархи нисбати (price/rent ratio) кўрсаткичи Тошкент учун 10 йилни ташкил этади. Бу кўрсаткич Туркияда 52 йилга, Германияда 34 йилга, Польшада 18 йилга, Руминияда 17 йилга тенг. Демак, Тошкентда шахсий уйга эгалик қилиш ижарада туришга қараганда арзонроқ. Бу эса табиий равишда одамларда ижрада туришдан кўра ўз уйига эга бўлиш истагини кучайтиради.

Тошкент шаҳри марказидаги хонадоннинг ўртача нархи ЯИМнинг киши бошига тўғри келадиган улушидан (price/GDP per capita ratio) 50 баробар кўп. Бу кўрсаткич Украинада 158 баробар, Россияда 87 баробар, Буюк Британияда 66 баробар, Швейцарияда 20 баробар, Германияда 17 баробар, Люксембургда 5 баробарни ташкил этади. Бу умумий ҳисобда одамларнинг харид қобилияти паст ёки юқорилигини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, Тошкент шаҳрида хонадон ижараси бозори шаклланишнинг бошланғич босқичида турибди.
Урбанизация жараёнининг жадаллашиб бораётганини инобатга олиб, ижара бозорини ривожлантириш учун қуйидагилар тавсия этилади:

  • ижарада турувчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш;
  • ижара нархлари кескин ўзгаришини назорат қилиш (мисол учун Германия тажрибаси каби), ижара нархини шаҳар буйича ўртача нархдан сабабсиз кескин 10% дан кўпроққа ошира олмасликни қонунан белгилаш;
  • бозорда информацион асимметрия муаммосининг олдини олиш мақсадида уй эгаси ва потенциал ижарачини тўғридан-тўғри боғлайдиган информацион технологияларни кенг жорий этиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×