Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Қ. “Ўратепа” МФЙ ҳудудидаги бинода яширин цех ташкил қилиб, “PERSIL”, “ARIEL”, “MIF” ва “TIDE” номли савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини тайёрлаб сотаётганлиги аниқланиб, жами 1 352 кг кир ювиш кукуни ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.