5.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Олтин тўйимизни нишонладик. Намуна, ибрат бўлсин дедик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Аслида, дабдабаю кўз-кўз қиладиган тадбирлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қиламан. Ўзи кўз-кўз қиладиган ҳеч вақом ҳам йўқ. Аммо фарзандлар ҳамда келину куёвларимиз бизга, яъни камина ва умр йўлдошим София Мўминовага бунинг аксини исботлашга уринишди ва мақсадларига етишди.

Улар шундай деди: “Сизлар энг бадавлат инсонларсиз. Ҳаёт йўлларинг ўзи бир улкан мактаб. Ярим аср бир-бирини тушуниб яшаш ҳамма эр-хотинга ҳам насиб қилмайди. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Сизларга қараб, ҳаёт йўлларингизга ҳавас қиладиганлар қанча! Ҳаммани ҳам шу кунга етказсин. Келинглар, олтин тўйларингни нишонлайлик. Бу ҳаммамизга, айниқса, ёш оилаларга намуна бўлади. Сиз оилани шунча йил мобайнида сақлашнинг омиллари ҳақида сўзлаб беринг, токи бу бошқаларга ибрат бўлсин”.

Турмуш қурганимизнинг ярим асрлик юбилейини нишонлашга туртки бўлган яна бир бошқа сабаб ҳам борки, у мени журналист ва маҳалла раиси сифатида кўпдан бери қийнаб келади. Кейинги йилларда мўрт оилалар кўпайди, оиладек муқаддас қўрғонга, жамиятимизнинг дастлабки ва муҳим бўғинига жиддий муносабатда бўлмаётганлар сони ортиб бораётганлиги кузатиш мумкин. Жорий йилнинг ярим йилида мамлакатимизда ажримлар сони 20 мингтадан ортди ва бу олдинги йилларга қараганда анча баланд кўрсаткичдир.

Олин тўйимиз давомида аксарият мустаҳкам оиланинг омиллари нимадан иборат эканлигини сўради. Уларга умр йўлдошим билан қўйидагича жавоб қайтардик.

Албатта, оила – муқаддас даргоҳ, жамиятнинг дастлабки бўғини. У қанчалик мустаҳкам бўлса, жамиятдаги муносабатлар ҳам шунчалик мустаҳкам, одамлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат, бир-бирини тушуниб фаолият юритиш шунчалик барқарор бўлади. Оила унда туғилиб вояга етадиган фарзандлар туфайли иносният боқийлигининг асоси саналади. Шу сабабли оилани авайлаб-асраш фақат унинг аъзолари учунгина эмас, балки бутан жамият учун, унинг келажаги учун муҳимдир.

Оилани сақлашнинг муҳим омиллари қаторидан эр-хотиннинг маънавий яқинлиги, бир-бирини тушуниши, ҳурмат қилиши ва меҳрибонлиги муҳим ўрин тутади. Ҳаёт доим ҳам бир текисда кечмайди, у равон йўл эмас, унинг ўнқир-чўнқирлари бор. Эр-хотиннинг ҳар нарсага жаҳл қилиши, ғазабини бир-бирига тўкиб солиши, уйдаги гапни кўчага олиб чиқиши оилани бузади, ажримга олиб келади.

Эр-хотиннинг оилада ўз бурчлари мавжудки, ҳар иккиси ҳам буни чуқур англаган ҳолда ҳаракат қилса, айни муддао бўларди. Бирининг асаби таранг бўлган пайтда, унга яримта гап ҳам ортиқлик қилаётганда иккинчи томон оғир бўлиши, вазиятни тўғри баҳолаши ва айтмоқчи бўлган гапини кейинроққа қолдириши, айни муддао бўлади.

Оилани мустаҳкам сақлаш, фарзандларни яхши тарбия қилишнинг муҳим омилларидан яна бири эр ва хотин оиладаги ўз мавқеини англаши ва шунга яраша ўзини тутишидир. Агар хотин оила бошлиқлигига даъво қилсаю, эр итоаткор “хўжалик мудири” бўлса, бундай оиланинг келажаги бўлмайди.

Шундай экан, оила мустаҳкам бўлиши учун эр-хотин бир-бирига ишониши, бир-бирини  тушуниши лозим, уларнинг кўнгиллари яқин бўлмоғи зарур. Фақат шундагина оилада арзимас нарсага ҳам жанжал келиб чиқмайди, юзага келган қийинчиликни енгиб ўтиш осон кечади. 

Умуман олганда, мустаҳкам оила омиллари ҳақида кўп гапириш ва мисоллар келтириш мумкин. Бу ҳақда келгусида алоҳида рисолада сўз юритиш ниятим бор.

Олтин тўйимизни нишонлаш тажрибасидан яқин орада ёш оилаларга ибрат сифатида маҳалламизда фойдаланиш ниятимиз бор. Ҳисоблаб кўрсак, Боғимайдон маҳалламизда тузилганлигига 40, 50, 60 йил бўлган 40 дан ортиқроқ оила мавжуд экан. Катта бир тадбир ўтказиб, шунча йил бирга яшаётган жуфтликлар билан ёш оила вакиллари учрашувини ташкил қилмоқчимиз. Биз бунга ёшларга оила муқаддаслиги ҳақидаги тушунчаларни сингдиришнинг йўлларидан бири сифатида қараймиз. Оила муқаддаслигини  миллий қадриятларимиздан бири сифатида тарғиб этиш тарбиянинг ажралмас қисмига айланса, айни муддао бўларди.

Олтин тўйни нишонлашнинг айнан мана шу ибрат сифатидаги жиҳатлари ҳақида тадбирда қатнашган Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Зебинисо Рахманова ва Самарқанд шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раиси Хуршид Нуриллаев сўз юритишди.

Бундай ўйлаб қарасам, моддий жиҳаттан бўлмаса ҳам, бошқа томондан кўп нарсага эришган эканман. Ажойиб, мақтагулик оилам бор! Ақл-фаросатли фарзандалар ва уларга муносиб келину куёвлар! 3 нафар фарзандимиз ўзидан кўпайди ва бизга 11 нафар невара, 4 нафар эвара ҳадя қилди. Ҳа, ана шундай, бир умр педагог бўлиб фаолият юргизган София Мўминова билан умр ришталаримизни боғлаганимизга ярим аср тўлиши муносабати билан бахту тахтимни янгича идрок қилиш шарафига муаяссар бўлдим. Шунча муддат бирга бўлишнинг гашти ўзгача! Буни ҳис қилиш, чуқур англаш лозим.

Тадбирда қатнашганлар эътироф этганидек, у яхши, маъноли ўтди. Фарзанду набиралар, дўсту биродарлар табриклашди, ярим аср давомидаги ҳаётимиз кино тасмасидек кўз ўнгимизда намоён бўлди.

Ҳаммага ана шундай бахт насиб этсин!

Тошпўлат Раҳматуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×