7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Автомобиль олиб кирилишига йўл очилмоқда ёхуд божхона тўловлари ҳақида экспертлар таҳлили

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Россиянинг ПРОМРЕЙТИНГ агентлиги турли давлатларнинг ички бозор ва миллий ишлаб чиқаришини ривожлантиришга кўмак берадиган чора-тадбирларини таҳлил қилиб чиқди. Унда МДҲ мамлакатларида автомобил маҳсулотларининг импорт ва экспорти учун божхона тўловлари билан боғлиқ ҳолатларга батафсил тўхталиб ўтди. Агентлик Ўзбекистон ҳукуматининг янги импорт қилинадиган автомобиллар учун импорт ставкаларини икки бараварга (30 фоиздан 15 фоизга) қисқартириш тўғрисидаги қарорини шарҳлар экан.

“Бозорга таьсир нуқтаи назаридан ставкаларнинг камайтирилиши тез натижа беради”, дея таькидлайди. Ўзбек ОАВнинг хабарига кўра, ПРОМРЕЙТИНГ ўзининг тадқиқотларида “2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда автомобиллар импорти 2021 йилнинг айнан шу даврига нисбатан қарийб 2 баробар ошганини ва 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида умумий қиймати 395,9 млн доллар бўлган 16 308 дона автомобил импорт қилинганини қўшимча қилади.

Агентлик импорт учун божхона божлари икки типга бўлинишини тушунтиради, яьни, фиксал ва протекционистик.

Биринчи ҳолат — бу маҳсулот нархининг 25 фоизигача бўлган ставка, мақсад давлат бюджетини тўлдириш. Иккинчи ҳолат 25 ва ундан юқори бўлган ставка бўлиб, вазифаси маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишдир. Таьрифларни тартибга солиш миллий автосаноатни сақлаб қолиш ва ривожлантиришнинг энг самарали усулларидан биридир. Қоидага кўра, протекционизм чораларга фақат ўз автомобил саноатини ривожлантирадиган давлатларгина мурожаат қилишади.

Рақобатбардош саноати аллақачон шаклланган давлатлар эса фискал (молиявий) тарифларга ўтмоқда. Шу ўринда таькидлаш жоизки, бож масаласи давлатнинг Жаҳон савдо ташкилотида иштирок этиш шартларига ҳам боғлиқ.

Масалан, Россия Жаҳон савдо ташкилотига 2012 йилда аьзо бўлганида автомобиллар учун божхона тўсиғини босқичма-босқич пасайтириб, нархнинг 15 фоизигача тушириш мажбуриятини олган эди. Унгача Россия Федерациясида кўп йиллар давомида 25%ли бож амал қилар эди. 

Очиқ манбалардан олинган маьлумотларга кўра, 2021 йилда дунёдаги энг йирик янги автомобил экспортчилари қуйидаги давлатлар бўлган: Германия (ташқи бозорларга етказиб берилган автомобилларнинг умумий қиймати 139,1 миллиард доллар), Япония (85,6 млрд доллар), АҚШ (54,7 млрд доллар), Жанубий Кореа (44,3 млрд доллар), Мексика (39,9 млрд доллар). 2021 йилда дунеда янги автомобилларнинг энг йирик импортчиси АҚШ бўлди (ушбу мамлакатга 148,1 миллиард долларлик автомобил етказиб берилди), Германия (66,8 млрд доллар), Хитой (48,8 млрд доллар), Франция (40,2 млрд доллар), Буюк Британия (35,8 млрд доллар). Шуни таькидлаш керакки, Германия ва АҚШ энг йирик импортчи ва экспортчи давлатлар рўйхатидан ўрин олган. 

Дунё мамлакатлари орасида тайёр автомобиллар импорти бўйича энг юқори божлар Ҳиндистон (106%), Эрон (90%) ва Туркия (оммавий автомобиллар учун даигател ҳажмига қараб 45-80%).

Дунёнинг бир қанча мамлакатларида божхона тўловларининг нол фоиз ставкалари амал қилади, шу жумладан, Гонконг, Швецария ва Япония. Эьтибор беринг, биринчи икки мамлакатнинг ўз автосаноати йўқ, учинчисида эса дунёдаги энг кучли автосаноатлардан бири мавжуд бўлиб, улар ҳеч қандай очиқ рақобатдан қўрқмайди. Шу ўринда турли мамлакатларда маҳаллий автомобил ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича тарифсиз чоралар қўлланиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтиш керак. Масалан, Японияда кей автомобиллар синфи, айниқса, кичик тоифадаги автомобиллар мавжуд бўлиб, уларнинг эгаларига транспорт солиқ имтиёзлари ва шаҳарларда бепул тўхташ имконияти тақдим этилади. 

Бундан ташқари, кунчиқар мамлакатнинг Токио ва бошқа йирик шаҳарларида сотиб олган шахсий ёки ижарага олинган автомобилни тўхташ жойи билан олдиндан таьминламаган бўлсангиз машинангизни рўйхатдан ўтказа олмайсиз.  

Шу билан бирга бу қоида кей-карлар учун таьллуқли эмас. Тан олиш керакки, бу каби тартибга солиш тизими маҳаллий автосаноатни қўллаб-қувватлашнинг аниқ (тариф бўлмаган бўлса ҳам) чораси сифатида ҳам кўриш мумкин.

МДҲ давлатларида эса вазият қуйидагича. Россия, Белорусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистонни ўз ичига олган Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида автомобиллар импорти бўйича бож 15 фоизни ташкил қилади, аммо ЕОИИ нинг беш давлатидан учтасида қўшимча қайта ишлаш тўловлари мавжуд бўлиб, уларнинг миқдори анчайин аҳамиятли.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқариш, масалан, Россия Федерациясида ҳам қатьий сертификатлаш талаблари, автомобилда ЭРА-ГЛОНАСС системаси мавжудлигининг мажбурийлиги ҳимояланган. Айтганча, автомобилсозлик саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича соф маьмурий чоралар Россия Федерациясида ҳам кенг қўлланилади. Алоҳида ҳолатлардан ташқари, Россия давлат идоралари фақат РФда еки ЕОИИда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олишлари мумкин. 

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон алоҳида урғу беришга арзийди. Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг февралида тайёр автомобиллар импортига бож тўловларини икки босқичда икки баравар камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган. Автомобиллар учун импорт ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди. 1-январдан бошлаб двигател ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун долларда ҳисобланган қўшимча коэффицентлар ҳам икки баробарга қисқартирилади, дея қайд этади ПРОМРЕЙТИНГ агентлиги. 

Шу ўринда таькидлаш жоизки, бож масаласи давлатнинг Жаҳон савдо ташкилотида иштирок этиш шартларига ҳам боғлиқ. Масалан, Россия Жаҳон савдо ташкилотига 2012 йилда аьзо бўлганида автомобиллар учун божхона тўсиғини босқичма-босқич пасайтириб, нархнинг 15 фоизигача тушириш мажбуриятини олган эди. Унгача Россия Федерациясида кўп йиллар давомида 25%ли бож амал қилар эди.

Ўзбекистон ЖСТнинг аьзоси эмас (кузатувчи давлат), шу сабабли узоқ вақт давомида миллий автомобил ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors компаниясини ривожлантириш мақсадида божхона тўсиқлари бўйича протекционизм сиёсатига амал қилган. Ҳозирда эса UzAuto оёққа туриб олди ва устунлик ўзгарди: энди Ўзбекистон ҳокимият органлари учун асосийси — мамлакат автомобил бозорини тўлдириш (талаб таклифдан жиддий ошиб кетган ) ва миллий авто ишлаб чиқарувчи “ўз ёғида қовирилмаслиги”учун рақобат муҳитини яратишдир.

Ушбу нашр хулосасида икки қўшни давлат — Ўзбекистон ва Россиядаги автомобиллар учун импорт божлари тенг, яьни 15 фоиз бўлган автобозорларни солиштириш туради. Шу билан бирга, уларда ҳозирги вақтда ривожланишнинг бутунлай бошқа йўллари кузатилмоқда. Россиянинг энг йирик енгил автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлган АВТОВАЗнинг конфигурацияси “камбағаллашиб”, моделлар қатори қисқармоқда. Ўзбекистон автомобил компанияси UzAuto Motors, аксинча, бозорга янги моделларни киритиб ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда. Эҳтимол, ушбу вазият нафақат ҳар икки давлат автомобил саноатини ривожланишига, балки МДҲ мамлакатлари автомобил ишлаб чиқарувчилари рейтингидаги позицияларнинг ўзгаришига ҳам таьсир қилиши мумкин. Ушбу мавзуда таҳририят тадқиқоти аввалроқ ПРОМРЕЙТИНГ ахборот агентлиги томонидан нашр этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×