36.6 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Эксперт фикри — Конституцияга ўзгартиришлар: Тегишли ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади. Халқ депутатлари  Кенгашларига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади. (99-модда)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳокимнинг жойларда ҳам маҳаллий депутатларга (кенгашларга), ҳам ҳудудий ҳокимиятга (маҳаллий ижро ҳокимиятига) раҳбарлик қилиши ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашпринципига мос келмайди.

Амалдаги тизим ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг ўз вазифаларини самарали бажаришига салбий таъсир этмоқда.

Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган ўзгаришга кўра, жойларда ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколатини ажратилади, кенгашлар ваколатлари кенгайтирилади. Янги тизим ҳокимлар устидан халқ назоратини кучайтиради, ҳокимларнинг ноқонуний қарорларини бекор қилиш имкониятини оширади. Натижада ҳудудларда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш тизими юзага келади.

Хулоса: Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш керак. Ҳоким устидан назорат қилиши керак бўлган маҳаллий кенгашларга ҳокимнинг ўзи раҳбарлик қилиши ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Ҳокимдан мустақил бўлган тийиб туриш тизими шаклланса, жойлардаги бошбошдоқлик, қонунсизлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Депутат: Шухрат Полвонов
Эксперт: Ихтиёр Беков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×