7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Илғор пешқадамликдаги банк — «Ўзсаноатқурилиш»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида халқаро етакчи нашр – “Еuromoney” таҳририятининг “Euromoney Awards For Excellence” версияси бўйича дунёдаги энг илғор банкларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк “2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Нашр экспертлари Банкни Ўзбекистоннинг энг йирик кредит муассасаси сифатида эътироф этиб, унинг сўнгги 12 ой давомидаги фаолиятини таҳлил қилди. Ҳисобот даврида муассасанинг молиявий кўрсаткичлари яхшилангани таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банк томонидан ажратилган кредитлар умумий ҳажми мамлакат кредит бозорининг 13,2 фоизини, умумий активлари қиймати банк сектори умумий активлари қийматига нисбатан 12,7 фоизни ташкил этганлиги, депозит қиймати соҳадаги умумий депозитлар қийматига нисбатан 8,1 фоиз эквивалентига тенг бўлганлиги, шунингдек умумий даромади ўтган йилга нисбатан 125 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

Таҳлилчилар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган трансформация ишларига юқори баҳо берди.

Ушбу ўзгаришлар Банкка бизнес кўламини кенгайтириш ва уни бозор тамойилларида фаолият юритувчи универсал молия муассасага айлантириш, инвестициявий портфелини кичик бизнес ва унинг чакана сегментларига урғу берган ҳолда диверсификациялаш, маркетинг ва бренд жиҳатдан жамоатчилик ўртасидаги мавқеини янада оширишга хизмат қилаётганини эътироф этди.

“Яшил” банкни ривожлантириш борасида халқаро молиявий институтлар билан олиб бораётган кенг кўламли ишлари алоҳида қайд этилди.

2021 йилда Банк томонидан корпоратив ва чакана мижозлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун умумий қиймати 107,6 млн. АҚШ доллари миқдорида “яшил” кредитлар ажратди. Истиқболда Банк томонидан “яшил” кредитлар портфелини 350 млн. доллар ёки банкнинг умумий кредитлар портфелига нисбатан қарийб 8,7 фоизгача кенгайтириш бўйича катта вазифалар белгиланган.

Шунингдек, “Euromoney” нашриёти Банкнинг яқин келажакка белгилаган мақсадлари сифатида ХМК, ЕТТБ ва Осиё тараққиёт банки каби йирик халқаро молия институтлари иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини муддатидан олдин тугатишини ҳам ижобий баҳолади.

Мазкур халқаро молия институтларининг молиявий маблағларини Банк акциядорлик капиталига конвертация қилиш имконияти билан жалб қилишини таъкидлади.

Маълумот учун. “Euromoney Awards For Excellence” маросими 1992 йилдан бошлаб ҳар йили халқаро нуфузли молиявий нашри – “Euromoney” журнали томонидан дунёнинг 100 мамлакатларидаги энг сара банклар ўртасида ўтказилади. Мукофот банкларга тақдим этиладиган совринлар орасида ўзига хос олтин стандарт мақомига эга бўлиб, ғолиблар таҳририят ҳайъати томонидан кўп ойлик тадқиқотлар ва сўровномалар асосида аниқланади. Жорий йилда нашриёт бутун дунёдаги банкларни турли йўналишлар бўйича мукофотлаш учун энг кўп миқдорда – 1300 та ариза қабул қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×