7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

4 та Президент мактаби Халқаро мактаблар кенгаши аъзолигига қабул қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари Халқаро мактаблар кенгаши (CIS) аъзолигига қабул қилинди.

Aйни пайтда 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган 10 та янги Президент мактаби мазкур ташкилот аъзолигига ўтиш жараёнида.Халқаро мактаблар кенгашига аъзо бўлиш учун  таълим муассасаси фаолият йўналишининг сифатли ташкил этилганлиги, мактаб бошқаруви, маъмурият фаолиятининг сифатли йўлга қўйилганлиги, ўқув дастурининг муваффаққиятли жорий қилинганлиги сингари бир қанча талаблар мавжуд.

Шунингдек, дарс жараёнларининг сифатли ташкил этилганлиги ҳамда баҳолаш тизими, ўқувчилар учун зарурий шароитларнинг яратилаётганлиги, таълим муассасасининг кадрлар билан тўлиқ таъминланганлиги, таълим муассасаси жойлашган бинонинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши, технологик ва ёрдамчи тизимларнинг мавжудлиги,  ўқувчилар томонидан яратилган лойиҳалар, ўқитиш муҳити ҳам инобатга олинади.  

Белгиланган қоидага биноан, ташкил этилганига 3 йил бўлган мактаблар Халқаро мактаблар кенгашига аъзолик аризасини топширишлари мумкин. Ҳозирда 2019 йилда ташкил этилган 4 та Президент мактаби фаолияти ва ўқув жараёнлари ташкилот ишчи гуруҳи томонидан ижобий баҳоланди ва улар кенгаш аъзолигига қабул қилинди. Ишчи гуруҳ мазкур мактаблар фаолиятини баҳолашда барча жиҳатларни инобатга олди. Педагоглар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан онлайн суҳбатлар ҳам ташкил этилди. 

Шунингдек, аъзолик аризаси бир қатор мезонлар асосида баҳоланди. Халқаро мактаблар кенгаши аъзолигига ўтиш учун гуруҳ сифатида ариза бериш ташкилот тарихида илк бора кузатилмоқда. Мазкур Кенгаш аъзоси бўлиш нимаси билан аҳамиятли? Халқаро мактаблар кенгашига аъзоликка қабул қилиниш билан таълим муассасаси халқаро майдонда тан олинганлигини билдиради.

Ушбу мактабда ўқийдиган ўқувчиларнинг чет элдаги ТОП университетларда тўлиқ грант ютиш имконияти ошади. Кенгаш аъзоси бўлган нуфузли мактаблар ва халқаро ташкилотлар билан таълим соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш имконияти кенгаяди. 

Дарвоқе, жорий йилнинг октябрь ойи бошида Халқаро мактаблар кенгаши вакилларининг Президент мактабларига офлайн ташрифи режалаштирилган. Унда ташкилот масъуллари томонидан мактаб фаолияти ҳамда дарс жараёнлари офлайн тарзда ўрганилади. 

Маълумот учун, бутун дунёдан жами 123 та давлатдан 1300 та мактаб ва университетлар Халқаро мактаблар кенгаши аккредитациясини қўлга киритган.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×