Гендер тенглик — миллат тарбияси асоси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилнинг 13-15 июль кунлари — Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда, Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмаги остида Тошкент шаҳрининг “Le Grand Plaza” меҳмонхонасида “Гендер зўравонликка идоралараро жавобан стандарт операцион иш тартибларини амалиётга татбиқ этишни янада кенгайтириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу семинар гендер зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик хизматлар кўрсатувчиларга идоралараро жавоб чоралари бўйича фаолият олиб борадиган миллий тренерларнинг малакасини оширишга қаратилган.

Тадбирни асосий мақсади –миллий тренерларнинг Стандарт операцион иш тартиблари (СОТ) кўламини кенгайтириш бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш, гендер зўравонлик ҳолатларига идоралараро жавоб бериш механизмларини такомиллаштириш, зўравонликдан жабрланганларга комплекс хизматлар кўрсатиш, хизматлар кўрсатувчиларга СОТни қўллаш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш.

2022-йил феврал-март ойларида танланган ҳудудларда ва Тошкент шахрида ўтказилган мониторинг ва гендер зўравонликка қарши курашиш бўйича идоралараро йиғилишлар натижасида СОТларни кенгайтириш ва жорий этиш жараёнини такомиллаштириш буйича, шунингдек, миллий устоз-тренерлар учун чуқурлаштирилган ТоТ семинари ўтказиш бўйича сабоқ ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ушбу тавсияларнинг аксарияти мазкур семинарга тайёргарлик кўришда ҳисобга олинди. Масалан:

намунавий кейслар таҳлилига асосланган тренинг ўтказиш, маҳалла ходимлари учун гендер зўравонлик ҳолатларига идоралараро жавоб бериш 4 йуналиш — ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик хизматлар — бўйича устоз-тренерлар билан биргаликда тренинглар ўтказиш;

ички мониторинг ва ўз-ўзини назорат қилиш кўникмалари;

Исломда гендер тенглиги ва аёл ҳуқуқлари тамойиллари; зўравонлик ногиронлиги бор шахслар билан боғлиқ бўлган ҳолларда ишлаш тамойиллари ва бошқалар.

Семинар- тренингда олинган билимлар натижасида иштирокчилар ички календарь режаларини қайта қўриб чиқиб, СОТларни қўллаш бўйича ўз ҳудудидаги мутахассисларни ўқитишни давом этадилар.

Ушбу лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа тадбирлари/ёки лойиҳа нашрларида билдирилган фикрлар Буюк Британия ҳукумати ва ЮНФПАнинг расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей