“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–783-сон, 12.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
🔰Киритилган қўшимчалар билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз бериш муддатлари белгиланди. Унга кўра, имтиёз муддати инвестиция ҳажмига қараб:
🔹3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил;
🔹5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил;
🔹15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил муддатга фойда солиғидан озод қилинади.
🗓 Мазкур муддатлар ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан ҳисобланади.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.