7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:🔸Биринчи навбатда, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.

Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.

Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Янги Ўзбекистон” боғида Talaba Yugur талабалар оммавий югуриш мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди  

2024 йил 22 ва 23 ноябрь кунлари “Янги Ўзбекистон” боғи Yangi Nafas умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган кенг кўламли...

Больше похожих статей

×