1.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 января, 2025

Фарғона ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Гўзал тарбия, мулойим муомала, камтарин инсонлар юрти – Фарғона. Меҳнатдан юзлари ял-ял ёнган халқ бешиги. Давомли сафарларимизнинг галдаги манзили бўлди у. Бу вилоятга иккинчи маротаба ташриф қилишим, жуда кутдим, сабаби юксак тарбия ва кучли салоҳият диёридир у. Меҳнат сафаримиз ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ экан, бу юртда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишдик.

Қадамба-қадам манзиллар сари юзландик: Фарғона шаҳрида Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган «KOICA» ўқув марказининг лойиҳа ташаббускорлари: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Park Sunjin – Корея халқаро ҳамкорлик агентлигидир. Бу ерда ишсиз бўлган шахслар электроника, АКТ, автомобилсозлик, тикувчилик, касметология йўналишлари бўйича 5 ой давомида таҳсил олишади ва тан олинган стандартлар асосидаги диплом билан тақдирланишади. Марказ 480 нафардан ортиқ талабаларга дарс бериш қувватига эга. Замонавий ўқув марказига ускуна ва жиҳозлар Корея давлатидан олиб келиниб, ўрнатилган. Ҳозирги кунда Корея давлатидан 15 нафар мутахассислар келиб, ўқитувчиларни мутахассислик бўйича ўқитмоқда.

Йўлимиз Марғилон шаҳридаги “Ёшлар” тадбиркорлик саноат зонаси томон тузилди. 4,0 гектар ҳудудда қад ростлаган саноат зонаси жами 22 та лойиҳага эгалик қилмоқда. Умумий қиймати 67,9 млрд.сўм бўлган мазкур лойиҳа 9,3 млрд. сўм банк кредити ва 58.6 млрд. сўм тадбиркорлар маблағи эвазига қад ростлади. 22 та лойиҳа, шундан чарм пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 5 та, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 3 та, мебель ишлаб чиқариш бўйича 3 та, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқлар бўйича 11 та лойиҳа жойлаштирилган. Ҳозирда 22 та лойиҳаларнинг 12 таси дастлабки ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Ушбу лойиҳаларда 31,5 млрд.сўм (шундан ўз маблағи 30,2 млрд.сўм, банк кредити 1,3 млрд.сўм) ўзлаштирилган. 332 та янги иш ўринлари яратилган. Истиқболда яратиладиган иш ўрни 887 та.

Олтиариқ тумани “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида янги ўзлаштирилаётган ер майдонида ташкил қилинаётган узумчилик плантацияси таърифга тил ожиз бўлган меҳнат макони. 1 000 гектар тошлоқ ерда 4 000 оилани боқувчи улкан боғ қад ростламоқда бугун. Кимга субсидия, кимга кредит ҳисобига ажратилган 10 сотихдан 20 сотихгача бўлган ерларда тарвуз, узум, губка ўсимлиги, борингки, сар хил мевалар кўчатлари экилган. Харидорлар эса нақд, пайтини пойлаб туришибди. Макон танламас ирода ва меҳнатга бўлган ишқ адир заминни Эрамга айлантира олди. Токзорларда 5 турдаги узум навлари шундан, хусайни, келин бармоқ, мерс, ризамат узум кўчатлари ҳамда олма, гилос, ўрик кўчатлари экилади. Етиштирилган маҳсулотларнинг 80 фоизи Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва МДҲ давлатларига экспорт қилинади ва қолган 20 фоизи ички бозорга сотилади. Яратилган иш ўринларининг 90 фоизи ишсиз ёшлар ва камбағал оилалар четдан келган мигрант фуқролар ҳамда ишсиз иш излаб юрган оилалар аъзоларига ажратилган. Узумнинг 1 гектаридан ўртача 20 тоннадан жами (432 гектар) 86 400 тонна узум етиштирилиб 432,0 млрд.сўм, интенсив боғларнинг 1 гектаридан ўртача 12 тоннадан жами (400,0 гектар) 48 000 тонна маҳсулот етиштирилиб 240,0 млрд.сўм, қатор ораларининг 100 гектарига полиз экинларини (тарвуз) экилиб 40 000 тонна 6,0 млрд. сўм. даромад олиниши ҳисоб-китоб қилинган.

Учкўприк туманидаги “Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика маркази” енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантиришга қаратилган. Ажратилган ер майдонининг 9,2 гектарида ишлаб чиқариш ва 3,8 гектарида савдо комплекслари ташкил этилиши режалаштирилган. Жумладан, 336 та (ҳар бир дўкон 16,0 кв.м) 5 376 кв.м майдонда савдо дўконлари, 3 та (кичик, ўрта, йирик) блокли ишлаб чиқариш цехлари (шундан, А-блок 100-200 кв.мли 128 та кичик ишлаб чиқариш цехи, Б-блок 201-300 кв.мли 60 та ўрта ишлаб чиқариш цехи, С-блок 301-350 кв.мли 128 та йирик ишлаб чиқариш цехларидан иборат), 560 та (ҳар бир савдо растаси 4,0 кв.м) 2 240 кв.м майдонда кичик савдо расталари. Бундан ташқари, ҳудудда 2 гектар майдонда логистика маркази, қўшимча маиший хизмат кўрсатиш объектлари лойиҳа ташаббускорлари томонидан амалга оширилади. Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика марказида импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, йилига 3,2 млн. долларлик маҳсулотлар МДҲ давлатларига экспортга йўналтирилади. Жами 7660 та иш ўрни яратилади.

Қува туманида “»Gullar-vodiysi» оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган гул ва турли ҳил кўчатлар етиштириш кооперациясининг раҳбари Бозоров Умиджон Мухаммаджонович ва ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракатлари сабаб маҳаланинг драйвери бўлмиш гулчилик соҳаси бугун анчайин даромадли касбга айланди. 20 гектар майдонда атиргул ниҳоллари етиштирилиши кўзда тутилган бу лойиҳа натижасида 400 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Лойиҳа ташаббускори томонидан 5,0 гектар ер майдонида атир гулнинг (минироза, спрейка, мультифлора ва хризантема каби) харидоргир турлари кўчат ҳолида экилмоқда. Бундан ташқари, коперация учун ажратилган қолган ер майдонларига турли мева ва гул кўчати ҳамда уруғлари экилиши режалаштирилган.

Тошлоқ туманидаги “Agro Impex valley marketing” МЧЖ ҳозирги кунда Хитой ва Япония давлатларидан технологик асбоб-ускуналар олиб келиниб, фаолият юритяпти. Корхонада йилига қиймати 20,0 млрд.сўмлик тўқимачилик, трикотаж ҳамда пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона 400 иш ўрнига эга. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 90,0 фоизи Туркия, Россия ва МДХ давлатларига экспортга йўналтирилиб, қолган қисми ички бозор эҳтиёжини таъминлайди. Лойиҳа доирасида яратилган иш ўринларининг 30,0 фоизига ишсиз ёшлар ва камбағал оилалар аъзолари ишга жойлаштирилган. Корхонанинг ишга туширилиши натижасида, йилига бюджетга 1,0 млрд.сўм тушум тушади, экпорт ҳажми 800,0 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Бувайда туманидаги “Чўмбоғиш” МФЙда “Мебелчилик, эшик-ром, барча турдаги дурадгорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш савдо комплексини ташкил этиш” лойиҳаси 22,4 гектар ҳудудда жойлашган. Бу ерда йилига 788,7 млрд.сўмлик 985 минг дона МДФ эшик ва мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига 500 минг долларлик қисми экспорт қилинади. Шунингдек, 90,7 млрд.сўмлик маҳсулотлар ички бозорга сотилади.

Умуман вилоятнинг асосий драйверлари бу – косибчилик, тўқимачилик, кулолчиликдир. Бу борада самарали ишлар амалга оширилган. Шоурумлар, музейлар…. санангки, адоғи бормикин… “Мен ишсизман, иш бошлашим учун шарт-шароиту маблағ етишмаяпти деган инсонга ишонмайман. Дангасанинг гапи бу”, дейди вилоят фаоллари.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×