10.9 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

Коронавируснинг янги тўлқинига изоҳ берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Омикрон-штаммининг навбатдаги мутацияси Европа ва Америкада беморлар сонининг ошиб кетишига сабаб бўлди, дейди вирусолог, Н.Ф.Гамалеи номидаги эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази бош илмий ходими Анатолий Альтштейн «Известия»да эълон қилган материалида.

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тўлқини бошланган. «Бу жараёнга омикроннинг янги варианти пайдо бўлгани сабаб бўлмоқда. Ушбу вариант аввалгиларидан ҳам тез тарқалмоқда. Дунёда ҳар куни 700-800 минг киши хасталанмоқда», – дейди олим.

Альтштейннинг таъкидлашича, январнинг сўнгги кунлари ва февраль ойи бошларида кўплаб мамлакатларда касалланиш билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Сўнгра инфекция тарқалиши секинлашди, кейин эса штаммнинг янги ВА.2 варианти пайдо бўлди ва касалланиш ҳолатлари яна кўпайди.

«Ўйлашимча, вирус тарқалиши умуман олганда, секинлашмоқда. Менимча, йил охиригача коронавирус билан касалланиш сони кескин пасаяди», – дейди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика ва инвестиция вазирларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика...

Больше похожих статей

×