30.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 23 июня, 2024

Боёвут туманидаги йўлларни таъмирлашда ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,460участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида йўл инфратузилмаси объектларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, 2020-2021 йилларда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги умумфойдаланув автомобиль йўллари ва “Обод қишлоқ” дастурига асосан ички йўлларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганда, мазкур корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1 млрд. 525 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.

Ҳозирда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167- (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”) ва 209- (“Мансаб сохтакорлиги”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рухшона Ўктамова бир вақтнинг ўзида Осиё ва Жаҳон рекордини янгилади

Ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчи Рухшона Ўктамова Жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. «Айни кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда», дейилади Қўмита хабарида. Маълум қилинишича, ёшлар ўртасида -61 кг. вазн тоифасида баҳсларга кирган ҳамюртимиз Рухшона Ўктамова 109 кг. натижа қайд этган ҳолда олтин медални қўлга киритган. Эътиборли жиҳати, вакилимиз ушбу натижа орқали ўзига тегишли бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон ва Қитъа рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлган. Шунингдек, эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов умумий 623 кг натижа қайд этган ҳолда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлган. Таъкидлаш керакки, 27 июнь кунига қадар давом этадиган ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи сўнгги халқаро мусобақа ҳисобланади. Унда 15 нафар ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчи иштирок этмоқда.

Больше похожих статей

×