18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ЎЗГАРИШЛАР – ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда мамлакатимида амлга оширилаётган туб ислоҳотлар нафақат фуқароларимизнинг яшаш ва турмуш тарзига, балки қонунларимизни ҳам замон талабларига мос тарзда бўлишини талаб қилади. Бу борада асосий қонунимизни ҳам ислоҳ қилишга муҳтожлигини, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилади.Дарҳақиқат, Конституция ўзгармас, қотиб қолган ҳужжат эмас, аксинча, жамият ва давлатда турли ижтимоий муносабатлар ўзгариши билан, инсонларнинг зарурий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳам конституция замон билан ҳамнафас тарзда такомиллашиб бораверади. Хоржий мамлакатлар тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак ҳам, мисол тариқасида, 1787 йилда қабул қилинган АҚШ конституциясига 30 га яқин ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, кўплаб Европа, Осий минтақаси мамлакатларида янги таҳрирда конституциялар қабул қилинган. Ўзбекистонда эса ҳозирги кунга қадар 16 марта конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ўзгартиришларнинг ҳам асосий қисми давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши бўлимига тўғри келади.Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида келажак ҳаётнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масъулиятли ва шарафли вазифаси вужудга келди десак, ҳеч ҳам хато қилмаган бўламиз. Конституцияда шахс-давлат-жамият манфаатлари мутлақо бошқача, яъни инсон манфаатлари ҳар нарсадан устувор масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Негаки, бу давр талаби, умумэътироф этилган янги босқичдаги демократия тамоили. Конституциямиз қабул қилингандан бугунга қадар 29 йил ўтди. Бу ўзбек халқи ҳаётига катта таъсир қилган ҳужжат сифатида ўз ўрнига эга бўлди. Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ҳуқуқий асосга эга бўлди. Ва шу асосда ривожланиб борди. Ҳаётдаги ўзгаришлар, яъни ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб бориши, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини ислоҳ қилиш зарурлиги ва ислоҳот натижаларида Конституциямизнинг ўзига ҳам шу йигирма тўққиз йил ичида ўзгаришлар киритилишига, такомиллашиб боришига сабаб бўлди. Йигирма тўққиз йил ичида Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни таҳлил қилсак, бу ўзгартириш ва қўшимчалар ижтимоий ҳаётни, давлат қурилиши ва бошқарувини янада демократлаштиришга, фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини кучайтиришга қаратилганлигини кўрамиз. Чунки, давлат бошқарувини демократлаштириш, ҳокимият бўлиниши принципларини янада кенгроқ ҳаётга жорий этиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш асосий масалалар сифатида белгиланди. 2017 йидан бошланган янги конституциявий ислоҳотлар натижасида, Конституцияга бир неча бор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Негаки, Конституция йиллар давомида ўзгармас ҳолда қолиши мумкин эмас. Боиси, ҳаёт ўзгаришда, жамият ва инсон манфаатлари такомиллашувда, янги ижтимоий муносабатлар янгиланишда экан жиддий ўзгартиришлар амалга ошаверади. Маълумингизким, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади. Янги Ўзбекистон шароитида Асосий қомусимизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга эътиборимизни қаратадиган бўлсак, 2017 йилнинг ўзида Конституциямизга уч марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар сирасига, Биринчидан, 2017 йил 6 апрелдаги қонун билан конституциянинг суд ҳокимиятига таълуқли нормаларига (80, 81, 83, 93, 107, 110, 111 моддаларига) жиддий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Иккинчидан, 2017 йил 31 майдаги қонунга асосан конституциянинг 80, 93, 108 ҳамда 109-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ўзгартиришлар Олий Мажлис Сенатининг ваколатлари, Конституциявий судни ташкил этиш ва ваколатларига таълуқли бўлди. Учинчидан, 2017 йил 29 август қонуни билан Конституциянинг 99, 102- моддаларига ўзгартириш киритилиб, унга асосан Тошкент шаҳар туманларида ҳам халқ депутатлари Кенгашлари ташкил қилинадиган бўлди. 2018 йил 15 октябрдаги “Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 105-моддасининг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни) ” деган сўзлар билан алмаштирилди. Эндиликда, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) 3 йил муддатга сайланадиган бўлди. 2019 йил 18 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши билан, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати номланиши, Давлат хавфсизлик хизмати номланишига ўзгартирилди. Бу эса, давлатнинг алоҳида махсус органи орқали ички ва ташқи хавфлардан самарали ҳимояланиш имконини беради. 2019-йил 5-мартда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79, 93, 98 — моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, ҳукумат аъзоларини шакллантиришда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг, партия фракцияларининг иштироки масалалари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди. 2019 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117- моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, “Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Ва якунда, 2021 йил 8 февралда Конституциямизга 670, 671- сонли қонун билан тегишлли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Конституциямизнинг 117 — моддасида белгилаб қўйилган сайлов ўтказиш муддати декбарь ойидан, октябрь ойига ўтказилди. Қолаверса, Асосий Қомусимизнинг 107-моддасида суд тизимида мувофиқлаштирилиш, қуйи судлар тизимида туманлараро маъмурий судларни ташкил этиш масалалари ўзгартириш сифатида киритилди. Таъкидлаш керакки, 29 йил ичида конституциямиз ижтимоий ҳаётни ривожланишига, халқ манфаатини ҳимоясига қанчалик таъсир қилган бўлса, ўз навбатида жамиятдаги ривожланишлар конституциянинг ўзини ривожлантиришга, такомиллашувига ҳам таъсир қилди. Айтиш мумкинки, конституциямизга киритилган бу ўзгартириш ва қўшимчалар унда белгиланган асосий мақсад – ҳуқуқий давлат қуришдан келиб чиқиб, давлат бошқарувини эркинлаштиришга, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга, халқ, инсон манфаатини янада кучли, ишончли ҳимоя қилишга қаратилгандир. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, келгусида конституциямизнинг тегишли нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бу конституциямизнинг мажозий маънода кучсизланишига эмас, аксинча, конституциямизнинг янада такомиллашувига, халқ манфаатларининг кафолатланишига ва ҳаётий заруратнинг акс этишига хизмат қилади.

Э.ҲОМИДОВ

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети кафедра бошлиғинингўринбосари

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×