18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Азим Бухоро пресс-тур мезмони

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан автобензин нархларининг шаклланиши, тақчилликка йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, истеъмолчилар учун қанча миқдорда бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилаётганига оид саволларга жавоб бериш, жамоатчиликка тўғри ахборот етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.

Нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни жамоатчиликка ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш ҳамда жамият фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари вакиллари ва блогерлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди.

Республика ҳукумати ва «Ўзбекнефтгаз» AЖ раҳбарияти замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли ишларни олиб борилмоқда.                                  
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва экспортни ўзлаштиришга йўналтирилган.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи республика истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаган ҳолда нефть маҳсулотлари нархи барқарор бўлиши учун хам хизмат қилади, – дейди директорнинг молия ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Ўткир Жумаев. –2022 йилда республика истеъмолчиларини автобензинга бўлган талаби 1,3 миллион тонна бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши, истеъмолчилар талабининг 65 фоизини таъминлайди. Шундан 70 фоизи Ўзбекнефтгаз корхоналари томонидан етказиб бериладиган маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилади. Қолган 30 фоизга яқини четдан сотиб олинадиган импорт хом ашё ҳисобига тўғри келади. Четдан сотиб олинадиган импорт хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотларининг таннархи хом ашё нархи ва божхона харажатлари билан бирга нарх шакллантириб юқори октанли бензин маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, нарх шакллантирилмоқда. Заводнинг бензин ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ўртача 120-125 фоизни ташкил қилмоқда.

Иштирокчилар асосий ишлаб чиқариш цехининг марказий бошқарув пультида технологик жараённинг бошқарилиш жараёнларига гувоҳ бўлди. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулот сифатини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратади. Заводда технологик жараённинг ҳар бир босқичида мажбурий лаборатория синовлари ўтказилади. Заводнинг марказий таҳлилхонасига ташриф доирасида журналист ва блогерлар бензиннинг октан сонини аниқлаш қурилмасига катта қизиқиш уйғотди.

Пресс-турнинг асосий мақсади журналистларни автомобиль бензини ишлаб чиқариш билан таништиришга қаратилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Шамшод Очилов
Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси
Бухоро вилоят бўлими мутахассиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×