- Advertisement -
Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчилар ўртасидаги ўзининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ярим ўрта вазн тоифасига (66,6 кг) ўтиб, IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов рейтингнинг 9-поғонасидан жой олган бўлса, супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўринни сақлаб қолди.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев йўналиш чемпионлик позициясини банд қилиб турибди. Эслатиб ўтамиз, ушбу рейтингда бошқа ўзбек боксчилари қайд этилмаган.