- Advertisement -
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат конференциясининг 110-сессиясидаги иштироки доирасида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан ҳам учрашди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан самарали ҳамкорлик алоқалари ва мамлакатимизда парламентаризмнинг сўнгги йиллардаги ривожланишига эътибор қаратилди.
Шунингдек, суҳбатда 2022 йилнинг 8-9 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.