15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон олий таълим анжуманида иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни кеча Испаниянинг Барселона шаҳрида ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон олий таълим анжумани щз ишини бошлади.

130 дан ортиқ давлатлардан юқори даражадаги вакиллар, хусусан 30 дан ортиқ кўп вазирлар, 800 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари ва халқаро ташкилотлардан меҳмонлар таклиф этилган мазкур анжуманда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Конференциянинг асосий мақсади олий таълимда илғор хорижий тажрибаларни оммалаштириш, амалий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасидаги “Таълим — 2030 кун тартиби”га киритилган олий таълим соҳаси “йўл харитаси”ни амалга оширишни муҳокама қилишдан иборат.

Ўтказиладиган уч кунлик тадбирлар кун тартибидан олий таълимда мобилликни ривожлантириш, соҳада глобал ҳамкорликни жадаллаштириш ва халқаро кўп томонлама конвенцияларга қўшилиш орқали мобилликдаги турли тўсиқларни олиб ташлаш, COVID-19 пандемиясининг олий таълимга таъсири, Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишда олий таълимнинг ўрни, олий таълимнинг инклюзивлиги каби масалалар ўрин олган.

Шунингдек, анжуман доирасида Ўзбекистонда олий таълим сифатини таъминлаш ва инсон капиталини ривожлантириш ҳамда олий таълим малакаларини халқаро даражада тан олинишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимот ўтказиш кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозим, ўз тарихида учинчи маротаба ташкил этилаётган конференция доираси қуйидаги натижаларга эришилиши кўзланган:

Олий таълим соҳасида билим, инновациялар ва илғор тажрибаларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш;

ЮНEСКОга аъзо давлатларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва олий таълимдан манфаатдор томонларнинг сиёсий иродасини кучайтириш, дастурларни ишлаб чиқишда уларнинг салоҳиятларини ошириш;

Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришиш учун олий таълим ҳамжамиятида халқаро коалицияни қайта тиклаш.

Маълумот учун, мазкур юқори даражадаги халқаро анжуман 10 йилда бир марта ўтказилади. Аввалги тадбирлар Парижда 1998 ва 2009 йилларда ташкил этилган.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида 21-22 май кунлари Барселона ва Пампео Фабра университетлари, Барселонадаги миллий таълим ахборот маркази ва ЮНEСКО офиси раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×