11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Короновиусми тағин? Ўсиш кузатилди, дейсизми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳонда етти ҳафтадан сўнг илк бор коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари ўсиши кузатилди.

Таҳлилларга кўра, 7-13 май саналари оралиғида қарийб 3,4 миллион нафар кишида мазкур инфекция қайд этилган. Бу ундан аввалги ҳафтага қиёслаганда, 200 мингта кўп кўрсаткичдир.

Шунга қарамай, хасталикдан ўлим ҳолатлари давомли равишда пасаймоқда. Яъни кетма-кет тўртинчи ҳафтадирки, COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 20 минг нафардан кам бўлди.

Минтақалар мисолида кўриб чиқсак, Европанинг деярли барча мамлакатларида пасайиш тенденцияси кузатиляпти. Осиё ва Америкада эса аксинча, беморлар сони ортиб бормоқда.

Японияда ўтган ҳафтада кунига 40 мингдан ортиқ беморга коронавирус ташхиси қўйилган бўлса, март ойи бошидан буён хасталаниш ҳолатлари сезиларли даражада камайиб борган Малайзияда яна COVID-19 авж оляпти.

Қолаверса, ҳафта давомида Шимолий Кореяда илк бор 18 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалингани ва улардан олти нафари вафот этгани ҳақида маълумот берилди.

АҚШда ҳам вазият кескинлашган. Ҳозир мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари 80 мингдан ошяпти. Бундай кўрсаткич февраль ойи ўрталаридан буён қайд этилмаётган эди. Шу сабабли Қўшма Штатлар дунёда кунлик статистика бўйича яна етакчига айланди.

Жанубий Америка давлатлари орасида Колумбия ва Бразилияда янги эпидемиялар рўйхатга олинди. Европа бўйича эса фақат Испанияда эпидемиологик вазият жиддий тус олиб, март ойи ўрталаридаги статистика такрорланди.

Шунингдек, Австралия коронавируснинг янги тўлқини билан тўқнаш келди. Оқибатда ўтган ҳафтада бу ерда кунига 50 мингдан ортиқ беморда касаллик қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×