Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Президенти билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти, Абу Даби амири Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдириш учун 15 май куни ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Абу Даби шаҳридаги Президент мажмуасида давлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликларининг янги сайланган Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси Амирликлар Президенти ва дўст халқига Президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг бевақт вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Шайх Халифа мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Президентимиз Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённи олий давлат лавозимига сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Етакчилар Ўзбекистон ва Амирликлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Давлатимиз раҳбари БАА ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан ҳам учрашувлар ўтказди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Грин-карта лотереяси қайтмоқда: аризалар қабули 1 ноябрдан бошланади, натижалар 3 декабрда эълон қилинади

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Грин-карта лотереяси (DV-2027) бўйича аризаларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар...

Больше похожих статей