17 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Пойтахт: Кўп қаватли уйлар рақамли хатловдан ўтказилади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида турли йилларида қарийб 12 000 кўп хонадонли уйлар қурилган бўлиб, улардан ҳар бири қандайдир эскирганлик даражасига эга. Кўп қаватли уйларнинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни умумлаштиришда рақамли технологиялар қўл келади.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари в.в.б., Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Раҳимжонов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари, Рақамли ривожланиш бошқармаси бошлиғи Алексей Хен ўз ходимлари билан биргаликда кўп қаватли турар жойларнинг ҳолатини инвентаризация қилиш ва баҳолаш учун ахборот тизимини яратиб, ишга туширди.

12 нафар коммунал инспектор кўп қаватли уйларни айланиб чиқиб, томлар, ертўлалар, фасадларни суратга олади ва кўплаб мезонлар бўйича махсус тузилган саволномани тўлдиради, ҳар бир ҳолатни беш балли тизимда баҳолайди.

Фотосуратларни жўнатиш ва саволномани тўлдиришдан олдин инспектор «Гармония» манзиллар реестрида бинони танлайди, ГПС тизими инспекторнинг координаталарини аниқлайди ва уларни текширилаётган уйнинг координаталари билан таққослайди. Агар координаталар мос келса ва фотосуратнинг асллиги текширилиб, тўғри келса, инспекторнинг киритган маълумотлари тасдиқланади. Бундан аён бўладики, офисда ўтириб, жойга бормасдан ва бинони кўздан кечирмасдан, бу ҳақда маълумот юбориш мумкин эмас.

Инспектор, бошқа нарсалар қатори, уйнинг фасади, йўлаклари, рақами, ёритиш тизими, ноқонуний қурилмалар мавжудлиги ва бинонинг бошқа параметрларини ҳисобга олади. Администратор инспекторнинг барча маълумотларини текширади ва уларни тасдиқлайди ёки баъзи маълумотларга аниқлик киритишни сўрайди.

Тахминан уч ой ичида барча кўп қаватли уйларни ўрганишни якунлаш, маълумотларни умумлаштириш, уларни Тошкент шаҳри харитасига киритиш ва аниқланган камчиликларни долзарблигига кўра кучларни жамлаган ҳолда бартараф этиш бўйича оптимал режа ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бу уй-жой коммунал мажмуаси хизматини Рақамли Тошкент лойиҳаси билан интеграциялашнинг амалий намунасидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×