18.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

ЎзЭОАВМА: Янги ном билан янги сарҳад, янги режалар сари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун дунё медиа оламида катта ўзгаришлар юз беряпти. Биласиз, журналистика ўзгариб бормоқда. Соҳада трансформация юз беряпти. Анъанавий журналистикадан замонавий, креатив, тезкор журналистикага ўтилмоқда. Табиийки, бу мураккаб шароит Ўзбекистон медиасига ҳам катта масъулият юкламоқда. Бу халқимизга рост сўзни сифатли, таҳлилий контент орқали етказиш масъулиятидир.

Сўнгги 5-6 йилда Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва медиа соҳасидаги ислоҳотлар мутлақо янги босқичга кўтарилди. Мамлакатимизда сўз эркинлигининг таъминланиши оммавий ахборот воситаларини жамоатчилик фикрини ифода этадиган “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш борасида қўйилаётган муҳим қадамларга ҳисса қўшмоқда. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни — ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, ўзимнинг яқин дўстларим деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади”.

Яна бир мисол, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Ш.Асадов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган маълумотида келтирилишича, “Чегарасиз репортёрлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.

Қайд этиш керак, ЎзЭОАВМА республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабел телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда ЎзЭОАВМА 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабел телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олади.

Юқорида эътироф этилган мезонлар ва эришилган янги марралар Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ўз фаолиятидаги янги босқичга қадам қўйиши лозимлигидан далолатдир. Ушбу босқич биргина ташкилот номининг ўзгариши билан чегараланмайди, албатта. Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси сифатида майдонга чиқаётган янги тузилма сўз ва овоз аҳли учун янги плафторма вужудга келади.

ЯНГИ ТУЗИЛМА СЎЗ ВА ОВОЗ АҲЛИ УЧУН ЯНГИ ПЛАФТОРМА ЎЗИДА КИМЛАРНИ ЖАМЛАЙДИ?

Ўзгаришларга асосан янги платформа ўз сафига яна кўплаб янги аъзоларни қабул қилади, медиа вакилларининг мулоқот қиладиган, ўзаро фикр алмашадиган, таъбир жоиз бўлса, синергия майдонига айланади. Мазкур майдоннинг бирлаштирувчи нуқтаси: Янги Ўзбекистоннинг миллий ғояси – Учинчи Ренессанс ғояси бўлади.

“Тўғри, йиллар давомида муаммолардан чарчаган, юрагида гапи тўпланиб қолган одамларнинг гапириб олишлари учун майдон керак эди. Ва сўнгги беш йилда нодавлат теле ва радиоканаллар, босма матбуот, интернет сайтлари бу майдон вазифасини бажариб келмоқда. Навбатдаги босқич медиаконтент тайёрлашда меъдага тега бошлаган кўнгилочар дастурлардан таҳлилий, мушоҳада қилишга ундайдиган кўрсатувларга ўтишимиз, одамларда ҳам шунга меҳр уйғотишимиз керак.

Қадимий тарихга эга Ўзбекистонимизнинг ўтмишини акс эттирувчи миллатимизнинг асрлар оша босиб ўтган мураккаб тарихий йўли, буюк аждодларимиз фаолиятини акс эттирувчи жадид боболаримизнинг бой меросини тарғиб қилувчи туркум телерадио дастурлар, уларни замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлар асосида тайёрлаш асосий мақсадимиздан бири.

Тарихимизда бўлган 1-2 Ренессансни акс эттириш, ёшларга табиий, гуманитар фанларга меҳрини уйғотувчи маърифий йўналишлар қилиш ва бу дастурларнинг молиявий манбаларини топиш асосий вазифамиз бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МЕДИА АССОЦИАЦИЯСИНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИ ТАЙИНЛАНДИ

Пойтахтимизнинг “Hilton” меҳмонхонасида ташкил этилган Ассоциациянинг умумий йиғилиши кун таркибида Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясининг янги таркибини тайинлаш масаласи муҳокама этилди.

Унга кўра, Ассоциация Бошқаруви раисининг ўринбосари — Бош директор сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Аброржон Пўлатов, Ассоциация Бош директори биринчи ўринбосари Абдулазиз Абуталипов, Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Ахмедов, Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари Нигора Хўжаева  тайинланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясининг 2022 йилга мўлжалланган “Бирлашиш нуқтаси — Ренессанс” номли медиа-дастури қабул қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МЕДИА АССОЦИАЦИЯСИ «БИРЛАШИШ НУҚТАСИ» НИМАДА НАМОЁН БЎЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Биз Учинчи Ренессанс масаласини стратегик вазифа сифатида олдимизга қўйиб, уни миллий ғоя даражасига кўтармоқдамиз”.

Шундай экан, Ренессанснинг пойдевори билим, илм, таълим, интеллект ва миллий фитратни юксалтиришдир.

Йиғилишда Ўзбекистон миллий медиа ассоциация бош директори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Аброржон Пўлатов ўз фикрини билдирди: “Келгуси уч ой мобайнида Ренессанс ғоясини яратиш учун миллий манбани аниқлаштириб олишимиз, шу асосда кучли медиа-режага эга бўлишимиз керак. Биз шу уч ой ичида янги контент яратиш учун моддий манба яратмоқчимиз. Яъни вазирликлар, идоралар билан икки томонлама манфаатли кооперацияни йўлга қўямиз. Бундан ташқари, ўзимиз ҳам ҳомийларни топамиз. Бизнинг бирлашув нуқтамиз Ренессанс ғояси ва контентини яратиш бўлиши лозим.

Шу билан бирга, биз ҳамкорлик форматимизни аҳолига расмий ва тўғри маълумотни берадиган матбуот хизматлари билан халқнинг ўртасидаги кўприк сифатида ҳам белгилаб олишимиз керак”.

ТАШКИЛОТ ЯНГИ БОСҚИЧДА ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ ВА КИМЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ?

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси сифатида майдонга чиқаётган янги тузилма сўз ва овоз аҳли учун янги плафтормани яратади.

Мазкур майдоннинг бирлаштирувчи нуқтаси: Янги Ўзбекистоннинг миллий ғояси – Учинчи Ренессанс ғояси бўлади.

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси давлат ва нодавлат  ташкилотлари, хусусан, барча ОАВлар учун очиқликда фаолият юритади.

Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясига аъзолар жамлайди ва қўллаб қувватлайди.

Илмга ҳавас уйғотадиган ҳам, юксак интеллектга эга авлодни тарбиялайдиган ҳам, халқимизнинг миллий фитратини шакллантирадиган ҳам, бу – медиа. Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси ана шундай платформа сифатида фаолият юритади.

Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси ўз сафига яна кўплаб янги аъзоларни қабул қилади, медиа вакилларининг мулоқот қиладиган, ўзаро фикр алмашадиган, таъбир жоиз бўлса, синергия майдонига айланади.                                                      

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ МЕДИА АССОЦИАЦИЯСИНИНГ АЪЗОЛАРИ СОНИ 3 ТА КЎПАЙДИ

  Йиғилишда “Dasturxon — TV”, “Biz — TV” онлайн телеканаллари, “Сиёсат” журналини Ассоциация аъзолигига қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×