24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Марказий Осиё давлатларидан яна бирида “махсус операция” оловини ёқишни ким хоҳлаяпти?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси билан боғлиқ барча соҳаларни у ёки бу тарзда ўрганаётганлар Марказий Осиёнинг ушбу давлати вакиллари бугун дунёнинг кўплаб давлатларида истиқомат қилишини яхши билишади.

1991 йилда мустақилликка эришилгандан сўнг иқтисодий иммиграция минглаб Ўзбекистон фуқароларини денгиз тўлқинлари мисол ўз мамлакатидан сизиб чиқарганди.

Аждодларининг урф-одатлари, одат тусига кирган турмуш тарзи, ўз ватандошларига ёрдам беришга тайёр туриш ўзбекларни дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги яқин диаспораларга бирлаштиради. Диаспора қанчалик кичик бўлса, шунчалик ўз она тили, маданияти, миллий таомлари билан она юрти, ўз илдизларига яқинроқ бўлишга интилади.

Ўз мамлакатларидаги миграция оқимига масъул амалдорлар яхши билишадики, уларнинг давлатида у ёки бу тарзда келиб қолган ўзбекистонликлар деярли ҳар доим иш топиб, ўз мамлакати қонун-қоидаларига мувофиқ ҳалол яшашга ҳаракат қилишади.

Ишчанлик, атрофдагиларга ҳурмат, ўсиш истаги – биринчи босқичда идиш-товоқ ювучисини кафе ёки ресторан эгасига; ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйувчисини эса дўкон эгасига; қурилиш майдончасида ҳаркор устани – бригадирга; юк машинаси ҳайдовчисини – автотураргоҳ (автопарк) эгасига айлантиради. Кўпгина мамлакатлардаги ўзбек муҳожирлари орасида муваффақиятли ва обрўли бизнесменлар, мусиқачилар, шифокорлар, полициячилар ва ҳатто маҳаллий сиёсатчилар ҳам бор.

Лекин мен «деярли» сўзини шунчаки алоҳида таъкидламадим. Баъзан ўзбеклар ривожланган мамлакатларга, биринчи навбатда, Европага боришга ҳаракат қила туриб, ностандарт йўлларини қидиришади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ислом Каримов олиб бораётган ислоҳотлар билан рози бўлмаган ва юртни тарк этган ватандошлар уларга намуна бўлишади. Уларнинг деярли барчаси зиёли қатлам вакиллари бўлиб, яхши маълумотга эга, ўзларининг иштиёқи ва қобилиятлари туфайли маҳаллий жамиятларга тез мослашиб кетишган.

Бироқ, вақт ўтиб, Европа давлатларида маҳаллий тренд – учинчи дунё давлатлари «мазлум» фуқароларини қўллаб-қувватлашни ҳис қилган ўзбеклар пайдо бўлишди.

Шунда муҳожирларнинг баъзилари меҳнат қилиб, пул топиш шарт эмас деган қарорга келади, яъни улар ўзларини ватанларида сиёсий ёки диний қарашлари туфайли таъқиб қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси деб атасалар, давлатдан нафақа олишлари мумкинлигини билиб олишади.

Нима учун мавқега бўлиш учун идиш-товоқ, машина ювиш ёки қурилишда қора ишчи бўлиб ишлаш керак? Ахир, шунчаки мен ўз ватанимда ўғирлик қилмаганман, у ерда қонунларни бузмаганман, “жиноий тузум” ҳақида “ҳақиқат”ни гапирганим учун таъқибга учраганман, ёки “улар беш вақт намоз ўқишга рухсат беришмади – Ўзбекистонда диндорлар таъқиб қилинади” ёки “Мен бессоқолбозман ва мени ҳамда оиламни ватанимда ўлдиришлари мумкин” деб айтиш мумкин.

Ҳаммалари жўрликда: “Мени қутқаринглар, хароб бўлишимга йўл қўйманглар” деб айтишади. Уларга ишонишади, сиёсий қочоқ мақомини беришади, уларга турли пул дотациялари ва қўллаб-қувватлашлар ёрдамида солиқ тўловчиларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш имконияти берилади.

Кейин бўлса, бу “янги ҳуқуқ ҳимоячилари” ўзларидан олисда, ўз ватанидаги яқинларини қўллаётган, қўшимча цент ишлаб топиш учун меҳнатдан қочмаётган ватандошларига паст назар билан қарай бошлашади.

Аммо «инсон ҳуқуқлари ҳимояси» ва содда европаликларнинг молиявий грантлари шуҳрати сабаб кўзини мой босиб, ўз атрофидаги дунёга паст назар билан қарашни давом эттириш учун улар ҳам «меҳнат қилишлари» лозим. Албатта, қурилиш майдончасидаги каби эмас, балки турли форумларда қатнашиш, тарихий ватанида ҳар кимни ва ҳамма нарсани танқид қилиш орқали. Билдирилаётган фикрлар қанчалик қўрс ва тез, Ўзбекистондаги амалдаги ҳукумат, биринчи навбатда, мамлакат президентига нисбатан танқидлар қанча кўп бўлса, “инсон ҳуқуқлари” ҳаракати соясида қолиш эҳтимоҳи шунчалик баланд бўлади. Айтганча, “содда европаликлар” деб ёзганимда хато қилганман. Эҳтимол, улар у қадар ҳам ҳам содда эмас ва нима қилаётганларини жуда яхши тушунишади.

Асоссиз гапиришни истамайман ва интернет сарҳадларидан топилган «ҳуқуқ ҳимоячилари»нинг бир нечта исмларини, улар тўғрисидаги маълумотларни келтириб ўтаман:

  1. Олим Атаев (Ўзбекистон дон маҳсулотлари бўйича масъул, собиқ вазир) ва унинг қизи Надежда Атаева (тадбиркор (бизнесвумен), отаси ишлаган соҳа бизнесида эксклюзив имкониятларга эга бўлган) Ўзбекистонда ушбу мамлакат Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича судланган ва турли муддатларга 6 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинганлар.

Аммо, бу “авлиё” оила ҳукм эълон қилинишидан олдин мамлакатдан қочишга, Европада эса улар коррупция, давлат ғазнасидан ўғирлик, фирибгарлик учун белгиланган жазони сиёсий сабабларга кўра таъқиб дея тақдим этишга улгуришди.

Ўтган асрнинг 80 йиллари охиридан буён ўзбек ҳуқуқ фаоллари ва сиёсий фаолларини кузатиб келаётган ҳеч бир ким Атаевларнинг отаси ва қизи ҳақида ҳеч қачон эшитмаган, алалхусус, бу мутлақо табиий. Надежда Францияда «инсон ҳуқуқлари» билан шуғулланмоқда.

Агар ўқувчи Атаевлар оиласи қандай мухолифат фаолиятини олиб бораётгани, бу қанчалик самарали ва фойдали эканини билмоқчи бўлса, бу саволларнинг фақат риторик эканлигига амин бўлади.

Мана, “ҳуқуқ ҳимоячиси” билан боғлиқ яна бир ибратли ҳолат.

  • Қайсидир Ҳасанбай Бурхонов (Ўзбекистон ногиронлар жамияти раисининг собиқ ўринбосари) Ўзбекистонда товламачи, фирибгар ва порахўр сифатида фуқаролик кодексининг қатор моддалари билан сиртдан судланган. У ногиронларга “ярашмаган” ҳамма нарсани ўғирлаган.

Лекин жазодан Германияга қочиб кетди ва ҳозир Ўзбекистондаги коррупция, мамлакатдаги ислоҳотларда айбловлар ҳақида баланд овозда «баёнотлар» билан Европа Иттифоқида яшаш учун рухсатнома ва сиёсий қочқин мақоми устида ишламоқда.

Бу каби «ҳуқуқ ҳимоячилари»нинг кичик тўдаси учун вазифа оддий-стандарт – асосийси ишламаслик, Европадаги давлатлар эса меҳрибон, улар имкон қилиб, боқишади. Лекин шуни унутмаслигимиз лозимки, Ўзбекистонлик сиёсий мазлум ўғрилар учун нафақа солиқ тўловчилар чўнтагидан тўланади.

Шу ерида савол туғилади: “Бурхоновнинг баъзи кураторлари қарамоқлари остидаги “инсон ҳуқуқлари” ва мухолифат фаолияти самарадорлигини қандай баҳолаши лозим? Охирги йиллар ЕХҲТ майлонларида унга қайта-қайта такрорлаш имкони берилган нутқларини бир чеккага суриб қўяйлик.

Унинг ғоялари, фикрлари, таҳлилий мақолалари, мурожаатлари Ўзбекистон фуқаролари орасида қай даражада талабга эга? Бурхонов Ўзбекистонда унинг ахборот ресурси блокланаётганидан шикоят қила олмайди. “Халқ озодлиги учун курашувчи мазлум” ижтимоий тармоқ платформаларида ахборот улашади. Аммо унинг обуначилари аянли кам, рақамлар ҳатто кулгули. Нима учун? Чунки фирибгарнинг ғоялари Марказий Осиё давлатида талабгир эмас, ибтидоийлиги ва жўнлиги боис ҳам қизиқ эмас.

Учинчи ҳолат номақбул виждонсизлик аломатлари боис бироз кинояли.

• Ўзини «блогер» ва “ҳуқуқ ҳимоячиси” деб атаган Иброгим Аспаров 2007 йилдан бери Данияда истиқомат қилади. Бу шахс ҳақидаги маълумотлар махсус ёритилишга арзийди.

Ўз ватанида қатор жиноят содир этгани учун Ўзбекистонда қидирувга берилган. Фақат бугина эмас. Туркияда Аспаров террорчилик фаолиятида фаол иштирок этгани учун бир неча маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2017 йил 1 январда Истанбулда содир этилган энг қонли террорчилик ҳаракатини эслайсизми? Ўшанда ИШИД жангариси «Reina» тунги клубидаги ўнлаб кишиларни отиб ташлаганди. Жангари Ўзбекистон фуқароси А.Машарипов бўлган. Аммо террорчилик ҳужуми учун ўқ-дорилар билан Калашников автомати унга Аспаров томонидан топширилган. Бу факт туркиялик терговчилар томонидан исботланган ва суд тергови давомида тасдиқланган. Шунинг учун Туркияда Аспаровни шундай қаттиқ жазо кутмоқда.

Аммо, Хасанбай Бурхонов ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган Аспаров Данияда яшайди ва худди ўзининг ҳимоячиси ва ҳомийси Бурхонов сингари ижтимоий тармоқлардан бирида ўзи каби ибтидоий ва талабгир бўлмаган канал юритади.

Ўзбек, кечирасиз, қорақалпоқларнинг Европа Иттифоқидаги “инсон ҳуқуқлари” фаолияти уфқида қандайдир Аманбай Сагидуллаевнинг янги «юлдузи» пайдо бўлишга тайёр.

• Мамлакат шимолида жойлашган Ўзбекистон таркибига кирувчи Қорақалпоғистон Республикасидан яна бир коррупционер. Сагидуллаев қишлоқ хўжалигига мўлжалланган тракторлар ва бошқа машиналарнинг ишлашига масъул бўлган маҳаллий давлат корхонаси директори лавозимига кўтарилди. У, баъзи журналистлар ёзганидек, давлат молиявий ресурсларини «кесишда иштирок этган».

Сагидуллаев ҳибсга олиниши хавфини сезгач, оиласи билан аввал Россияга, кейин Қирғизистон орқали Норвегияга қочиб кетган.

Сагидуллаев бошлиқ бўлишга кўникиб қолгани учун ишлашни истамасди. Яна бир «инсон ҳуқуқлари» фаолияти. Атаевлар мисоли Сагидуллевда ишончни кучайтирди ва илҳомлантирди – ахир, у ҳам шундай қилиши мумкинку!

Қарор қабул қилинди. Энди Сагидуллаев олдида масала турарди. Кимни ҳимоя қилиш керак? Жавоб бир зумда топилди – ўзбеклар томонидан эзилган бечора қорақалпоқ халқи.

Энди фақат бугунги трендларга мос келадиган ғояни ишлаб чиқиш қолди.

Сагидуллаев учун ғоя ҳам юзада сизиб юрганди.

Қорақалпоғистонни … эътиборни қаратамиз … Россия таркибига киритиш керак (россияликлар буни хоҳлаяптими йўқми, Сагидуллаевни умуман қизиқтирмайди)!

Бу ғояни етказиш – бундай қўшилишни қандай амалга ошириш лозимлиги ҳам қизиқ?

Сагидуллаевнинг жавоби ҳам тайёр… яна диққат… Путин Қорақалпоғистон ҳудудига РФ қўшинларини олиб кириши ва Қрим сценарийсини такрорлаши керак!!!

1. «Telegram» мессенджерида «ÁĹĞÁ ĶÁŔÁĶÁĹPÁĶŚŤÁŃ» гуруҳи (https://t.me/ALGAKARAKALPAKSTANPRO).

2. «Facebook» ижтимоий тармоғида «Аман Сагидуллаев(Шахаман Турткулский)» (https://www.facebook.com/profile.php?id=100009447667441), «АЛГА КАРАКАЛПАКСТАН» (https://www.facebook.com/groups/ 808948769204675/), «СВОБОДНЫЙ КАРАКАЛПАКСТАН» (https://www.facebook.com/groups/337327459755474/).

3. «YouTube» видеохостингида «Намыс» (https://www.youtube.com/ channel/UC4ic5b41D6dj0yu9MRNpnOA) канали.

4. «Instagram» ижтимоий тармоғида «algakarakalpakstan» (https://www.instagram.com/algakarakalpakstan/).

5. Сайт «АЛГА КАРАКАЛПАКСТАН» (https://www.algakarakalpakstan. com/blog

Россиянинг МДҲ ҳудудидаги навбатдаги “махсус операцияси” оловини ёқишни орзу қилган бундай “ҳуқуқ ҳимоячиси”га қандай қарайсиз, муҳтарам муштарий?

Менимча, нашр этилган материалларни ўқиётганда пайдо бўладиган саволлар Европа Иттифоқи чегараларини нафақат Европа бўйлаб арвоҳдек кезиб юрган телба ғоялардан, балки уларни тарқатаётган сохта ҳуқуқ ҳимоячиларидан ҳимоя қилувчи ташкилотларда қизиқиш уйғотиши керак.

Умид қиламанки, нашр муҳаррирлари эълон қилинган фактлар бўйича изоҳлар учун Европа Иттифоқининг тегишли ваколатли органларига мурожаат қилишади.

Искандар Махмудов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×