«Балки, бас қилиш вақти келгандир?! Ҳаммаёқни дори рекламаси босиб кетди! Қизиғи, кафолат йўқ! Ёким бутун миллатни заҳарлашаётгандур? Шусиз каналингни ишлатолмасанг, ишламасдан кетсин! Эртага бир нечта дори анов Хитой шифохонасидай сохта бўлиб чиқса ва нечтадир одам фалаж бўлиб қолса, виждонинг қийналадими сенларнинг?! Айбдорлик ҳисси борми?! Ҳалиги шифохонани айлантирмаган канал қолмади-ку! Халқни алдашга ёрдамлашдинглар! Нажот истаб, сўнги пулини олиб келган одамни шилган бу фирибгарлардан айбларинг қанчалик енгил? 1938 йилларда туғилсанглар бўлмасмиди?! Ахир, сизлар ялаб-юлқаб рекламасини айлантирмаганларингда халқ ёппасига ёпишмасди! Аниқ — ҳозир рекламасини тиндирмаётган дориларингнинг 90 фоизи сифатсиз ва фойдасиз, балки узоқ вақт давомида ножўя таъсир кўрсатиб борувчидир… Худо сақласин! Буни била туриб фарқи йўқ сенларга! Кўрсатмаганингдан аёлларнинг лозимаси қолганди — ортиғи билан кўрсатаяпсан! Дастурхон бошида кўрсатмаган тана аъзоларинг қолдими ўзи?! Сенлар ўзбекмисан?! Сенларниям онанг, хотининг, қизинг борми?! Худо бир кўрсатиб қўйсинми ё?!»
ФВ тармоғи «Ilkhom Sheraliyev» профилидан олинди.
Топ статей за 7 дней
Подпишитесь на нас
- Advertisement -