3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Яхшиликшунос  раҳбар,  моҳир  деҳқон, меҳрибон  устоз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.
Алишер Навоий

Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидович Рашидов М.М.Мусаханов ва Р.Қ.Қамбаров билан Калинин (ҳозир Зангиота тумани) тумани фаоллари билан суҳбатлашмоқда (1980 й.)

Ўз вақтида республикамизда таниқли қишлоқ хўжалик дарғаларидан бўлган, Меҳнат қаҳрамони Раҳматилла Қамбаров ҳаёт бўлганида жорий йил май ойида  90 ёшга тўлар эди.

         Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев Р.Қамбаровни эслаб шундай деб ёзган эди: “Ҳаётда қадрини топган, катта мартабага эришган одамлар ҳақида  сўз кетганда  кўз ўнгимизда  диёнатли инсон, катта қалб эгаси, деҳқон раҳбар Раҳматилла Қамбаровнинг сиймоси  ҳам гавдаланади. Унинг ҳаёт йўли ёш замондошларимиз учун ўзига хос  ибрат мактабидир.

Қоғозлар сарғаяр, овозлар ўчар,

Шамоллар ўчирар босган изларни.

Қуюнлар айланар, гирдоблар кўчар,

Аммо йўқотолмас асло сўзларни.

Бу олам, аслида, сирли бир тилсим,

Сиру синоати Эгамга аён.

Айниқса, тириклар яхшилаб билсин,

Тангрининг бандаси – ҳар битта инсон.

Яхшига ярашмас надомат, афсус,

Умр шундай сўниб, бир кун битади.

Инсон хотираси муқаддас, азиз,

Меҳр бўлиб кўзга сингиб кетади. ”

          Раҳматилла Қамбаровдан  ўз вақтида кўплаб интервьюлар олинган, у ҳақда кўплаб мақолалар, очерклар ёзилган, вафотидан кейин эса таниқли журналист Ю.Бердиев томонидан китоб ҳам чоп этилган  (Юсуф Бердиев. Ҳикматли дунё. Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти. 2004 йил).  

         Мен у кишини таниганимда, Раҳматилла ака Оржоникидзе (ҳозир Қибрай тумани) туманидаги “Партия XXI съезди” хўжалигида маккажўхоричилар ёшлар бригадасининг бошлиғи, Аъзамжон ака Абдувалиев биринчи котиб бўлган туман ёшлар қўмитаси бюро аъзоси эди. Уни номи тез-тез радио, телевидение, газеталарда илғор ва ташаббускор деҳқон сифатида тилга олиниб турар эди. Бригадир бўлиб ишлар экан у машҳур қишлоқ хўжалик дарғалари бўлган Қирғизбой ота Абдувалиев, Мизроп ота Камолов, Абдураҳим Шерматов, Раҳим Дадахўжаев, Ғофур Одиловлардан кўплаб қишлоқ хўжалик сир-асрорларини ўрганиб, тинимсиз ўз устида иш олиб борди. Натижада маккажўхори, сабзи, бошқа экинлардан юқори ҳосил олиб, катта ютуқларга эришди. Кейинчалик “Партия XXI съезди” хўжалиги Калинин (ҳозирги Зангиота туманига) туманига ўтиб кетди. Вақти келиб, ушбу хўжалик иккига бўлиниб, “Партия XXI съезди” ва “Қорасув” номлари билан фаолият кўрсатди. Р.Қамбаров бир муддат “Қорасув” хўжалигида ишчи қўмитаси раиси, “Партия XXI съезди” хўжалигида партия қўмитаси котиби бўлиб ишлади. Бу лавозимларда ҳам ўзини иш кўзини биладиган кадр сифатида намоён этган Раҳматилла ака 1967 йилда “Партия XXI съезди” хўжалигига директор этиб тайинланди. Тез орада хўжалик Р.Қамбаров раҳбарлигида Тошкент шаҳри аҳолисини сабзавот, картошка, мева ва резавор, узум етиштириб, таъминлашда, чорвачиликни ривожлантириб,  давлатга гўшт, сут  етказиб  беришда улкан натажаларга эришиб, йирик рентабелли хўжаликка айланди. Хўжалик вилоят ва республикадаги илғор хўжаликлар қаторига қўшилиб, унинг бошлиғи республика раҳбарияти, хусусан ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбари, атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидович Рашидов, Тошкент вилояти раҳбари Мирзамаҳмуд Мирзараҳмонович  назарига тушди. Оқибатда илғор хўжалик раҳбари бўлган Раҳматилла Қамбаров 1973 йилда Калинин туманига раҳбар этиб сайланди. Унинг Ботир Тошхўжаев, Ҳамидулла Аҳмедов, Аъзамжон Абдувалиев, Рустам Акбаров, Клара Қамбарова, Тожихон Мелибоева, Мирза Аҳмедов, Ғуломмаҳмуд Абдуллаев, Қўчқор Умаров, Сиддиқжон Муҳаммаджонов, Солиҳ Каримов, Абдураҳим Шерматов, Холмат Қорахўжаев, Қобил Абдуллаев, Ғиёс Дўсканаев, Омонулла Сафаев, Абдуфаттоҳ Абулқосимов, Турғун Бегматов, Жалил Ҳайдаров, Мухтор Умаров, Раҳмат Ҳамидов ва бошқа сафдошларидан иборат аҳил садоқатли командаси 13 йил давомида Раҳматилла ака атрофида жипслашиб, фидоийларча ишлаш намунасини кўрсатдилар. Менга ҳам бир муддат Р.Қамбаров қўл остларида тарғибот-ташвиқот ишлари билан шуғулланиб, ишлаш, у кишининг кўплаб ўгитларини олиш насиб этди.

         Раҳматилла ака  оилавий пудрат усулини республикада сабзавотчилликка биринчи бўлиб  жорий қилган туман раҳбари эди. Сабзавотчиликка  механизацияни  жорий этишда ҳам туман хўжаликлари бошқаларга намуна бўлди.

         Р.Қамбаров раҳбарлигида туман янги-янги кўплаб ютуқларга эришди, мева-сабзавот етиштиришда Ўзбекистонда бир машъал бўлиб, Тошкент шаҳри аҳолисини йил давомида ўз маҳсулотлари билан таъминлаб турди, 1980 йилда Назарбек қишлоғида  зилзила  рўй берганда, туман меҳнаткашлари катта матонат кўрсатишди. Шунда Назарбекка Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидович Рашидов ташриф буюриши барча меҳнаткашлар кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди.

         Вақти келиб, яхшиликшунос, талабчан  раҳбар, моҳир деҳқон, меҳрибон устоз Раҳматилла Қамбаров Меҳнат қаҳрамони унвонига эга бўлди.

         Р.Қамбаров раҳбарлигида қурилган турар жойлар, мактаблар, боғчалар,  шифохоналар, бошқа маданий-маиший объектлар, кўплаб иншоотлар ҳали ҳам халқимизга хизмат қилиб келишмоқда. Унинг юзлаб шогирдлари турли соҳаларда фидоийларча ишлаб, ватанпарварлик юксак намуналарини кўрсатишмоқда. Бугун Раҳматилла акани эслар эканмиз, у кишини Аллоҳ ўз раҳматига олсин, деймиз.

Калинин (Зангиота тумани) тумани раҳбари Раҳматилла Қамбаров (ўртада) туман фаоллари билан “Китоб – билимлар манбаи” номли тадбирда (1978 й.)

Носир ТОИРОВ
сиёсатшунос

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×