9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Пандемиянинг янги тўлқини бошланиши хавфи кутилмоқда!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда дунё бўйлаб коронавируснинг энг юқумли деб ҳисобланаётган янги — “ХЕ” мутацияси тарқала бошлагани ва у ҳозиргача Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун ушбу давлатлар сафига Чехия Республикаси ҳам қўшилди. Мамлакатда “омикрон”нинг BА.1 ҳамда BА.2 версиялари белгиларини ўзида мужассам этган «ХЕ» субварианти аниқланди.

Қолаверса, баъзи ҳудудларда ВА.2 мутациясининг доминантга айланиши ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, Япония пойтахти Токио шаҳрида рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 70 фоизгача қисмини мазкур “яширин штамм” ташкил этяпти.

Маълумки, ҳозир “кунчиқар юрт”да кунига ўртача 50 мингга яқин киши COVID-19 билан касалланмоқда. Аслида бу февраль ойига қиёслаганда қарийб икки баробар кам кўрсаткич.

Аммо мутахассислар Японияда пандемиянинг еттинчи тўлқини бошланишидан жиддий ташвишда. Чунки Токиода ВА.2 субварианти билан хасталанган беморлар сони бир ҳафта ичида 52 фоиздан қарийб 68 фоизгача ошган.

Шундан келиб чиқиб, маҳаллий ҳукумат коронавирусга қарши эмланган қатламни рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш ниятида.

Шунингдек, кейинги кунларда Хитойда касалланишлар сони рекорд даражага чиққан. Жумладан, 6 апрелда мамлакатда 25 мингдан зиёд кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган бўлса, сўнгги сутка давомида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилди.

Мутахассислар хулосасига кўра, бу ерда аниқланаётган янги касалланиш ҳолатларининг катта қисми “омикрон”нинг ВА.2 мутацияси ҳиссасига тўғри келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×