9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга «ХЕ» деб ном берилди.

Мазкур мутация бутун сайёрамизни “забт” этиб улгурган “омикрон”нинг субварианти эканлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари мавжуд.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, «ХЕ» илгари маълум бўлган мутацияларга нисбатан 10 фоиз тезроқ тарқалмоқда. Айни пайтгача у камида тўрт мамлакат — Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилди.

Тадқиқотчиларнинг изоҳлашича, вируснинг бундай вариантлари “рекомбинант” деб аталади ва улар бир организм ичида икки хил штаммнинг генетик кодлари тасодифан аралашувидан пайдо бўлади.

Ҳозирча «ХЕ» ҳақида етарли таҳлиллар тўплангани йўқ. ЖССТнинг маълум қилишича, мазкур субвариант илк бор январь ойи ўрталарида Буюк Британияда аниқланган. Ўшандан бери мамлакатда унинг 600га яқин намуналари устида ўрганишлар олиб бориляпти.

Тўғри, янги версиянинг “омикрон”га нисбатан 10 фоиз юқумлироқ эканлиги жуда катта устунликни англатмайди. Аммо мутахассислар келажакда бу кўрсаткич янада ошиб кетиши эҳтимолини инкор қилишгани йўқ.

«ХЕ» мутацияси беморларда қандай асоратлар қолдириши мумкин? Бу хусусда хулоса чиқаришга ҳали эрта.

Тадқиқотчилар фикрича, янги субвариант аввалги штаммлар сингари эмланган ва яқинда касалликни бошдан ўтказганлар учун катта хавф солмаслиги мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×