7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Пандемия ҳали тугамайди. Чунки…

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бундан икки йил аввал, яна ҳам аниқроғи, 2020 йилнинг 11 тарт куни ЖССТ томонидан дунёда коронавирус пандемияси бошлангани расман эълон қилинган эди.

Кеча ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус шу ҳақда гапирар экан, ўтган даврда бу хавфли инфекциядан вафот этганлар сони 6 миллион кишидан ошганини қайғу билан қайд этди.

“Бу биз учун жуда катта йўқотиш, — деди у. — Ҳозир дунё бўйлаб касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, пандемия ҳали тугамайди. Чунки бунинг учун у ер юзининг барча нуқталарида бирдек якунланиши керак”.

Албатта, мазкур баёнот асосли далилларга таянади. Негаки кейинги пайтларда Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган кўплаб мамлакатларда касалланиш ва ўлим даражаси ўсишда давом этяпти.

Боз устига, шу йилнинг январь ойи бошида кипрлик олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари хусусиятларини ўзида мужассам этган янги “дельтакрон” мутацияси аниқланганди. Аммо яқин-яқингача ЖССТ мазкур штаммнинг мавжудлигини шубҳа остига олиб келди.

Кеча эса ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария ван Керхове Женевада бўлиб ўтган навбатдаги брифингда “дельтакрон” Европада пайдо бўлганини расман маълум қилди.

Баёнотда келтирилишича, мазкур мутация тури Франция, Нидерландия ва Данияда аниқланди. Лекин ҳозирча жуда кам миқдорда.

Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан буён дунёда қарийб 452 миллион киши COVID-19 инфекцияси билан касалланган. Шунингдек, инфекциянинг олдини олиш мақсадида жами 11 миллиард дозага яқин вакцина қўлланилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×