6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ҳаёт Ўктамов  –  яхши ташкилотчи, моҳир раҳбар, ёшларга эътиборли устоз эди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от. 
Алишер  Навоий

Кўп йиллар Қибрай тумани матлубот жамияти раиси бўлиб фаолият кўрсатган Ҳаёт Ўктамов  75 ёшда вафот этди…

Ҳаёт акани нафақат туман меҳнат аҳли, балки Тошкент вилояти, республикамиз кўплаб фаоллари яхши билишар, ҳурмат қилишар  эди.

Генерал Мурод Шералиев ва Меҳнат Қаҳрамони Абдужамил Матқобулов назари тушган, таниқли давлат ва жамоат арбоби, савдо ишининг билимдони Мадамин Ҳасанович Ҳасановнинг дуосини олган, машҳур тажрибали савдо ходими Иноят Ҳидоятович Дадамуҳамедовнинг истеъдодли шогирди бўлган  Ҳаёт аканинг ишни кўзини билиши, касб маҳорати, айниқса “Дўстлик” савдо марказини бошқарганда яққол кўзга ташланди. Марказ меҳнат жамоасини жипслаштириб, савдо қилиш маданиятини мунтазам равишда такомиллаштириб бориб, Ҳаёт ака иш фаолиятида қатор муваффақиятларга эришди. Уни доимий шиори битта эди : “Бу даргоҳдан ҳеч ким хафа бўлиб кетмаслиги керак!” Шунинг учун Ҳаёт ака раҳбарлигидаги жамоа қўлдан келганча барчани кўнглини олишга, ҳожатини чиқаришга, одамларни оғирини енгил қилишга интилар эди.

Ҳ.Ўктамовнинг иш фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ташкилотчилик маҳорати, одамлар билан ишлаш истеъдодини ҳисобга олиб, вилоят ва Қибрай туман раҳбарияти уни туман матлубот жамияти раиси лавозимига тавсия этди. Ҳаёт аканинг бу пайтдаги меҳнат фаолияти юртимиз учун янги – бозор иқтисодиётига ўтиш даврига тўғри келди. Шу жараёнда у сафдошлари билан бирга кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтди. Ҳаёт аканинг саъй-ҳаракатлари билан кўплаб янги савдо шаҳобчалари, савдо марказлари очилди, туманимизда савдо маданияти, одамларга хизмат кўрсатиш маданияти ошиб борди. Мустақиллик, Наврўз, Хотира ва эҳтиром байрамлари, Конституция куни, Янги йил тадбирлари – халқимизнинг бирорта байрами, шодиёнасини савдо ходимларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шуларга тегишли барча ишлар Ҳаёт ака бошчилигида қатор йиллар давомида рисоладагидек ўтар эди.

Ҳ.Ўктамов бор кучи, ғайрати ва тажрибасини Ватанимиз Мустақиллигини мустаҳкамлашга, халқимизни кўнглини олишга, одамларни оғирини енгил қилишга қаратди.

Шуларни ҳисобга олиб, Қибрай марказида Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси ва Тошкент вилояти ҳамда туман ҳокимликлари раҳбарлари, туманимиз фаоллари  иштирокида бўлиб ўтган Ўзбекистон Мустақиллиги 30 йиллигига бағишланган “Уч авлод учрашувида” Ҳ.Ўктамовга давлатимиз Раҳбари имзо чеккан қарорга мувофиқ, кўкрак нишони ва “Менинг Президентим” номли ноёб китоб топширилди…

 Ҳ. Ўктамов нафақат фидойи меҳнаткаш инсон, раҳбар эди, балки ғамхўр оила бошлиғи, фарзандларига  меҳрибон ота, набираларга севимли бобо эди. У киши барчамиз учун дўстлик ришталарини боғлаб турадиган кўприк эди.

Ҳаёт аканинг порлоқ хотираси нафақат оила аъзолари, қариндош-уруғлари, балки барча дўстлари, биродарлари, шогирдлари қалбида абадий сақланади. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин!

Бир гуруҳ дўстлари
Қибрай тумани

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×