11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Пандемиянинг шиддатли тўлқини Ғарбдан Шарққа кўчмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Cўнгги икки ҳафта ичида Европанинг олти давлатида коронавирус билан касалланганлар сони икки баравар кўпайди. Энди “омикрон”нинг шиддатли тўлқини Шарқ томон силжиши кутилмоқда. Кеча ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге шу ҳақда баёнот берди.

Чиндан ҳам, кейинги пайтларда антирекорд кўрсаткичлари асосан Ғарб давлатларида қайд этилаётганди. Масалан, Буюк Британияда бир ой аввал кунлик касалланишлар 220 мингдан ошиб кетган бўлса, ҳозир сутка давомида 40-50 минг атрофида янги ҳолатлар қайд этиляпти.

Францияда икки ярим ҳафта ичида COVID-19ни юқтириш кўрсаткичлари 500 мингдан 90 мингга тушди. Худди шундай Италияда 25 январда 210 мингдан зиёд кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган бўлса, айни пайтда бу рақамлар қарийб 4 баробар камайган.

Осиёнинг баъзи давлатларида эса аксинча, вазият тескари тус оляпти. Мисол учун, Японияда бир ҳафта олдин кунлик хасталанишлар сони 100 мингдан ошди. Жанубий Кореяда эса кеча 90 мингта янги ҳолат рўйхатга олинди.

Х. Клюгенинг фикрига кўра, “омикрон” тўлқинидан сўнг дунёда СOVID-19 пандемиясининг ўткир босқичи тугаши мумкин. Бу бир нечта омилларга боғлиқ.

Масалан, қиш мавсумининг тугаши билан одамлар очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказа бошлайди. Бу эса касалалланиш хавфини бирмунча камайтириши табиий. Қолаверса, тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланганлар сони ортиши ҳам эпидемиологик вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.

Бироқ ЖССТ вакилининг айтишича, дунёда эмлашнинг юқори даражасига ҳали эришилгани йўқ. Бу эса коронавирусга қарши курашиш жараёнини янада мураккаблаштирмоқда

“Пандемиянинг ўткир босқичидан чиқишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ йил охирида касаллик яна авж олиши эҳтимоли катта, — дейди Клюге. — Чунки вирус қанча кенг тарқалса, янги мутацияларнинг пайдо бўлиш хавфи шунчалик ортаверади. Аммо биз бунга йўл қўймаслигимиз керак”.

ЖССТ Европа минтақавий бюроси мутахассиси доктор Олег Бенеш ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлаб, қўшимча дозада эмланишни “омикрон”га қарши энг самарали восита, деб атади.

Ташкилот экспертларининг огоҳлантиришича, дунёда вазият ҳамон хавотирли. Шу боис одамлар ёпиқ, тор ва аҳоли гавжум жойларда эҳтиёт чораларини унутмай, ижтимоий масофа сақлаш, тиббий ниқоб тақиш қоидаларига амал қилишлари лозим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×