Қорақалпогистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари шулар сирасига киради.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Жиззах вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят КТТМлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди.
Имзоланган шартномалар асосида муассасалар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволашади.
Ҳар бир беморни даволаш билан боғлиқ сарф-харажатларни Жамғарма кўрсатилган тиббий ёрдам сифатини баҳолаган ҳолда қоплаб беради. Натижада имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга қулайлик яратилади ҳудудлардан Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларига келиб, вақт ва маблағ сарфлашининг олди олинади.
Энди имтиёзли тоифага кирувчи бемор электрон ахборот тизими орқали навбатга қўйилиб, шакллантирилган йўлланмалар асосида ўз вилоятида ёки яқин ҳудудда жойлашган ва Жамғарма билан шартнома тузган тиббиёт муассасасида бепул, юқори технологик тиббий ёрдам олади.