Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2022 йилдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 65-сон қарорига асосан “Ўзметкомбинат” АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига беғараз ўтказилган. Келгуси 10 йил давомида оромгоҳни сақлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади. “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида “Ренессанс” соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади.
Оромгоҳ йил давомида фаолият юритади, унда иқтидорли болалар дам олади ва ўқитилади.
Оромгоҳ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб:
“Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари;
Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари;
стартап лойиҳаларни ва хизматларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари белгиланди.