2022 йил 9 февраль куни парламент қуйи палатаси Спикери Н.Исмоилов Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди.
– Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат ва ишончли ҳамкордир, шунинг учун биз муносабатларимизни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Иттифоқчилик муносабатларимиз кенг кўламли, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар маданий соҳаларни қамраб олади. Бу борада парламент дипломатияси алоҳида ўрин тутади, – деди Қасим-Жомарт Токаев.
Нуриддинжон Исмоилов, Қосим-Жомарт Токаевга учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдирди, Ўзбекистон Президентининг самимий тилаклари ва илиқ саломларини етказди.
Учрашув давомида томонлар юксак даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини ва кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалаларини муҳокама қилдилар.