Молиявий хизматлар ахборот портали ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун – ахборот асри. Истеъмолчи сифатида ахборотга бўлган талаб кун сайин эмас, соат сайин тобора жадаллашмоқда. Кеча йўқотилган вақт ўрни бугун қимматга тушиши мумкинлигини аллақачон ҳаммамиз англаб бўлгандекмиз, гўё. Бугунги ахборот алмашинуви даврида аҳоли талабидан келиб, чиқиб Марказий банк томонидан банкларнинг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматларини ўз ичига олган ахборот портали ишга туширилди.

Тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишда жисмоний шахслар ўзларига мақбул ва фойдали молиявий хизматни танлаш бўйича оқилона қарор қабул қилишларида қулайликлар яратиш мақсадида www.bankxizmatlari.uz  ахборот портали ишга туширилди.

Портал фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, омонатлар, валюталарни айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни излаш, улар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, молиявий хизматларни ўзаро таққослаш ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.

Ахборот портали тест режимида ишга туширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Марказий Осиёнинг ядровий хавфсизлиги масалаларига бағишланган экспертлар муҳокамаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 июнь куни пойтахтда Марказий Осиёнинг ядро қуролидан холи зонаси бўйича Тошкент мулоқоти доирасида «Марказий Осиёнинг хавфсиз...

Больше похожих статей