Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи асосида 1 февралдан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида юритиладиган 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар ҳам 14 тагача қисқартирилди.
Энди амбулатория-поликлиника муассасаларида қуйидаги карта ва бланкалар юритилади:
Пациентнинг амбулатор тиббий картаси;
Диспансер кузатувининг назорат картаси;
“Она ва бола” скрининг марказида пренатал текширувдан ўтишга йўлланма;
Амбулатор поликлиника муассасаларига, уйларга врач қатновларини қайд этиш билдиришномаси;
Якуний (аниқ) ташхисларни қайдлаш учун статистик талон;
Антирабик ёрдамга мурожаат қилган бемор маълумоти;
Ультратовуш текширувларини қайд этиш баённома шакллари;
Ҳарбий хизматга чақирилувчининг даволаниш картаси;
Профилактик эмлаш картаси;
Тиббий маълумотнома (олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларга кирувчи абитуриентлар, спортчилар ва ишга кирувчилар учун тўлдирилади);
Тиббий маълумотнома (судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар учун тўлдирилади);
Ҳомиладор ва туққан аёлнинг индивидуал картаси;
Амбулатория-поликлиника муассасасининг алмашиш варағи.
Эслатма: ушбу ҳужжатларнинг рўйхати ва шаклларига ўзгартиришлар киритилиши тақиқланади.