Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ишчи гуруҳи томонидан 2021 йилнинг декабрь ойида Бухоро вилоятидаги «Гавкушон» мадрасасидан фойдаланиш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унинг натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Моддий маданий мерос объектлари ёки уларнинг қисмларини ижарага беришда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилди.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган «Гавкушон» мадрасасининг 22 ҳужрасидан 82 м.кв.ни ташкил қилган 3 ҳужраси 2015 йилнинг 1 августида тегишли шартнома билан «К.» ширкатига берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талаблари бузилган. Бунда Давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (ҳар чоракда камида бир марта) ижарага берилиши тўғрисидаги тартиб ва бошқаларга риоя қилинмаган.
Қонунга зид равишда Бухоро вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК томонидан мадрасанинг қолган 19 ҳужраси (299,5 м.кв) фуқаро Р.Хга икки ой муддатга 2018 йил 17 октябрдаги, шунингдек, мадрасанинг 2-қаватида жойлашган ҳужралари (майдони 73,86 м.кв) ҳамда Суфа қисми (ҳовли)ни (майдони 156 м.кв) «А.» МЧЖга 2019 йил 25 январдаги ва 4 апрелдаги ижара шартномалари асосида фойдаланишга берилган.
Бухоро вилоят Маданий мерос бошқармасининг 2020 йил 5 майдаги тегишли мурожаати асосида «Гавкушон» мадрасасини А. МЧЖ томонидан реконструкция қилиш ҳамда хостелга мослаштириш лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши томонидан маъқулланган. Бунда лойиҳа таклифи бўйича канализация қувурлари бинога зарар етказмаслиги учун қувурлар икки карра мустаҳкамланиб, ўтказилиши ишчи лойиҳага киритиш шарти белгиланган.
Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ идораларидан олинган маълумотларга кўра, 2017-2021 йиллар давомида «А.» МЧЖ ва «К.» ширкати томонидан ҳудудий Давлат солиқ инспекциясига «0» ҳисобот тақдим этиб келинган.
Айни дамда юзага келган ҳолат бўйича Бош Прокуратура томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.