Ички ишлар органи ходимига тажовуз қилган фуқаро ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан «Matiz» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобилни вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб бормоқчи бўлган вақтида ЙПХ инспекторининг хизмат олиб боришига тўсқинлик қилиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаб, ходимга нисбатан тажовуз қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

4-мартдан газга вақтинча чеклов жорий этилади

Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб кескин ошди. Шу сабабли магистрал...

Больше похожих статей