8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

«Rollton» қалбаки маҳсулоти: Made in Uzbekistan

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.М. ўз уйида яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, “Rolton” бренди остида истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни қўлбола усулда ишлаб чиқариб, қадоқлаб сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 464 дона қадоқланган “Rolton”, 68 кг сариқ ва 7,49 кг қизил рангли кукунлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, “Rolton” маҳсулоти ҳуқуқий эгаси “M.F.” компаниясининг маълумотига кўра, фуқаро Х.М. томонидан ишлаб чиқарилган “Rolton” маҳсулоти қалбаки эканлиги, олинган кукунлар компания томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги, қадоқланган пакетлардаги код рақамлари ҳам қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 186-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×