24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Соғлиқни сақлаш вазири тунги ўрганишларга чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев 14 январь тунги соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясида бўлиб, у ердаги Call-марказ ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари иш жараёни билан танишди.

“103” хизматига чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайиб бораётгани сабабли шу соатнинг ўзидаёқ вазир топшириғи билан қўшимча тарзда 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга хизмат тасарруфига бириктириб берилди.

Бундан ташқари, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилди.

Тез ёрдам бригадаларининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар қўшимча 100 дона планшет билан ҳам таъминланади.

Шунингдек, бригадалар учун бугун эрталабдан зарур миқдорда коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган “Covid-box”лар ажратиладиган бўлди.

Тез тиббий ёрдам ходимлари билан ярим тунда ўтган мулоқот чоғида коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, коронавирус касаллиги бўйича мурожаатлар билан самарали ишлаш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×