24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ўзбек ошпазлари Истанбул гастро фестивалида «ўз имзоси»ни қолдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Истанбул шаҳри 4 кунлик 18-Халқаро гастрономик пазандачилик фестивали якунига кўра, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари 8 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Фестивалда Эрон, Тунис, Қирғизистон, Германия, Хорватия, Сербия, Озарбайжон, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлардан келган халқаро даражадаги ҳакамлар қатнашди.

Ошпазлик чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медал соҳибига айланишди:

1. Тўлаганова Умринисо – замонавий ошхона – олтин;

                                            — десерт – олтин;

                                            — қора қути – кумуш;

2. Абдуқодиров Жавохир — замонавий ошхона – олтин;

                                             — десерт – олтин;

                                             — қора қути – кумуш;

3. Ал-Забен Алина — (юниор) балиқ номинациясида — олтин;

4. Қудратов Билол — замонавий ошхона — бронза;

5. Хамидуллаев Саидаъзамхон гўшт — бронза;

6. Оразбаева Сарбиназ — (юниор) балиқ номинациясида — олтин;

7.   Султанов Даврон — (юниор) балиқ номинациясида — кумуш;

8.   Усманолиев Абдулазиз – десерт — олтин;

9. Фатхулаев Фирдавс – десерт – олтин;

                                        — қора қути – кумуш.

Маълумот учун, Ўзбекистон Ошпазлар ассоциацияси 2010 йилдан буён жаҳон ошхонасининг пазандалик стандартларини сақлаш ва такомиллаштиришни мақсад қилган мутахассислардан иборат Бутунжаҳон ошпазлар ҳамжамиятининг расмий аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ташкил этилганидан буён барча умумий овқатланиш ташкилотларига кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, умумий овқатланиш пункти фаолиятининг технологик жараёнларини жорий этиш бўйича ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×