8.2 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Дархан Сатибалди: Мамлакат хавфсизлигига таҳдидларнинг олди олинди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

11 январь куни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дархан Сатибалди брифинг ўтказиб, Қозоғистондаги вазият юзасидан маълумот берди.

Хусусан, “баъзи хорижий оммавий ахборот воситалари Қозоғистондаги мавжуд вазиятни бирёқлама ёртиришяпти. КХШТ кучларидан фойдаланиш ва расмийларнинг ҳозирги воқеаларга муносабати нотўғри талқин қилинмоқда”, таъкидлади у.

Дипломат воқеалар хронологиясига батафсил тўхталиб ўтар экан: “Фақатгина иқтисодий талаблар билан бошланган норозилик намойишлари террорчи гуруҳлар томонидан мамлакат конституциявий тузумини бузиш учун фойдаланилди” дея таъкидлади.

2022 йил 2 январь куни Манғистау вилоятида суюлтирилган газнинг чакана нархлари литри учун ўртача 60 тангадан 120 тангага ошишига қарши намойишлар бошланган эди.

Намойишчилар нархларни пасайтиришни ва бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишни талаб қилишди.

Норозиликлар тўлқини бошқа бир қатор шаҳарларга ҳам тарқалди. Қозоғистон президенти фуқароларни газ нархи ошиши сабаб норозилик намойишлари фонида юзага келган фитналарга аралашмасликка чақирди.

Акция иштирокчилари билан мулоқотни давом эттириш ва турли масалаларга ечим излаш учун Қозоғистон Республикаси Президенти топшириғига биноан, шунингдек, Республика штабида митинг иштирокчилари талабларини ўрганиш бўйича Давлат комиссияси тузилди.

4 январь куни ҳукумат газ нархини 50 тенгегача тушириш бўйича қарор қабул қилди, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга, истеъмол маҳсулотлари ва коммунал хизматлар нархларини оширишга қаратилган мораторий эълон қилди.

Шунингдек, суюлтирилган газ улгуржи савдоси билан шуғулланувчи шахслар ўзаро нарх келишувларини амалга оширганликда (тил бириктирганликда) гумон қилиниб, улар устидан тергов ҳаракатлари бошланди.

5 январь куни давлат раҳбари Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бу ҳаракатлар сиёсий ирода ва келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал этишга интилишнинг яққол намуси эканлигини кўрсатади.

Давлат раҳбарининг жамоат тартибини сақлашга қаратилган бир неча бор чақирувларига қарамай, бир қатор йирик шаҳарлардаги норозилик намойишларидан бузғунчи унсурлар орқали вазиятни кескинлаштириш ва зўравонлик ҳаракатларини келтириб чиқаришда фойдаланилди.

Шу муносабат билан Президент барча ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилди.

Бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай, зўравонликнинг янада кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан очиқ қаршиликка, маъмурий муассасалар, милиция бўлимлари, фуқароларга, жумладан, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар ва журналистларга нисбатан қуролли ҳужумга айланди.

Таъкидлаш жоизки, агар илк кунларда намойишлар ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий талабларга эга бўлган бўлса, кейинчалик бу ҳаракат ҳеч қандай аниқ талабларни олдинга сурмаган қуролли қаршиликка айланиб кетди. Фавқулодда ҳолат талаблари инкор қилинди. Тинч аҳоли учун тўғридан-тўғри таҳдид, шунингдек, стратегик объектларда қўпорувчилик таҳдиди вужудга келди.

Энг қийин вазият Олмаота шаҳрида вужудга келди. 5 январь куни Олмаотада маъмурий ва ҳарбий объектларга ҳужум уюштирилди, аэропорт босиб олинди, йўловчилар ва юк самолётлари тўсиб қўйилди. Олмаота ички ишлар бошқармаси биноси атрофидаги жанг икки кеча давом этди.

Мамлакатдаги вазият кескинлашуви муносабати билан президент Қосим-Жомарт Кемелевич Тоқаев Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимига киришди. 6 январь куни у миллий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш ҳамда Қозоғистон фуқароларининг ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилишга қаратилган аксилтеррор операциясини бошлаш тўғрисида буйруқ берди.

Вазият таҳлили шуни кўрсатдики, Қозоғистон яхши ташкил этилган террористик гуруҳлар томонидан қуролли тажовузга учраган, улар қаторида чет эллик жангчилар ҳам бор. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар тарафида “қайноқ нуқталар”да жанговар тажрибага эга бўлганлар бўлган.

Террорчилар шахсий алоқалардан фойдаланишган, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кийимларида бўлишган. Тартибсизликлар бир вақтнинг ўзида республиканинг 11 вилоятини қамраб олди, бу эса Олмаотада хавфсизлик чораларини кучайтиришга имкон бермади. Террорчилар Қозоғистон пойтахтига зарба бериш учун хавфсизлик кучлари ҳаракатини жойларда чеклашга умид қилишган.

Вазиятни холисона баҳолаган давлат раҳбари Коллектив хавфсизлик шартномасининг 2 ва 4-моддаларига таянган ҳолда, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларга тинчликпарвар кучларни ёрдам ва кўмак учун юборишни сўраб мурожаат қилди.

Шу билан бирга, элчи: “Тинчликпарвар кучларнинг мандати Нур-Султон, Олмаота ва Олмаота вилоятидаги стратегик объектларни қўриқлашни ўз ичига олади. Террорчи гуруҳларга қарши ҳаракатлар Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Қуролли кучлари томонидан амалга оширилади” дея таъкидлади.

КХШТнинг коллектив кучлари Қозоғистон ҳудудида вақтинча бўлиб, вазият барқарорлашгандан сўнг мамлакатни тарк этади.

Афсуски, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар орасида ҳам, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Хавфсизлик кучлари ходимларидан 16 нафари ҳалок бўлиб, 1300 киши яраланди. Қурбонларнинг умумий сони аниқланмоқда.

Бу биз учун, қурбонларнинг қариндошлари ва бутун қозоқ халқи учун бу катта фожиадир.  

Қозоғистон президенти мамлакатнинг қатор вилоятларида содир бўлган фожиали воқеалар натижасида ҳалок бўлганлар хотираси учун 2022 йил 10 январни умумхалқ мотам куни деб эълон қилди.

Қозоғистон халқининг бирдамлигини, улар Президент Қосим-Жомарт Токаевнинг тинч ҳаётни тиклаш бўйича қарорлари ва ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганини алоҳида таъкидлаш лозим”.

Дархон Сатибалди, шунингдек, Ўзбекистон раҳбариятига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, 6 январь куни Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтгани, унда Шавкат Мирзиёев мамлакатда барқарорликни таъминлашга интилишда Қозоғистон халқи ва раҳбариятини қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлаганини таъкидлади.

“Мен Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси номидан Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасининг ёпилиши ҳақидаги сохта хабарларга раддия билдирмоқчиман. Назорат пунктлари одатдагидек ўз ишини давом эттирмоқда. Ҳаво ҳаракатлари тикланмоқда”, деди дипломат чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари иши ҳақида.

Брифинг якунида элчи шундай деди: “Бугун Қозоғистонда вазият барқарорлашган. Мамлакат хавфсизлигига таҳдидларнинг олди олинди. Аксилтеррор операцияси доирасида жиноятларга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Яқин келажакда, дастлабки тергов якунлангандан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари Қозоғистонга қарши террористик тажовузнинг қўшимча далилларини тақдим этади”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×