6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Телекоммуникация инфратузилмаси ҳолати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Замонавий телекоммуникация инфратузилмасининг барпо этилиши рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун энг муҳим омиллардан бири. Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик имкониятини 1 800 Гигабит/секундни ташкил этиб, амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида 2022 йил якунига қадар 3 200 Гигабит/секундгача кенгайтирилади.

2021 йилда маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят ва туман марказлари даражасида 1,5 баробарга ошди.

Телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида қўшимча 50 минг километр оптик-толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 118 минг километр етказилди, ва бунинг натижасида аҳоли масканларининг 67 фоизига мазкур тармоқ кириб борди. Оптик тармоқни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар келгуси йилларда ҳам шу суръатда давом эттирилиши белгиланган.

Аҳолига юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатиш қурилмаларининг умумий сиғими 3,6 млн.га етказилди.

Мобил алоқа хизматларини ривожлантириш мақсадида, мобил интернет тезлиги 1,5 баробар оширилди ва 2021 йилда 14 150 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 45 890 тага етказилди.

Оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 42,9 фоизга арзонлаштирилиб, 1 Мбит/с учун 30,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Бугунги кунга келиб 95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжаликларига юқори тезликдаги интернетга уланиш имкони яратилган.

Республикада рақамли инфратузилмани жадал ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари ўртасидаги “рақамли тафовут”ни бартараф этиш ҳамда тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, вазифалар белгилаб олинган.

Келгуси тўрт йилда оптик толали алоқа линияларини республикадаги барча аҳоли масканларига етказиб бориш, барча хонадонлар учун юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобил интернет қамрови билан таъминланади.

Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида йирик маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари қурилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×