13.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишдаги янги тартиблар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 29 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларни доимий яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра:

биринчидан, фуқаролар паспортлари билан бир қаторда ID-карталарни ҳам тақдим этишлари мумкин;

иккинчидан, фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида рўйхатдан ўтишлари шарт. Аввалги таҳрирда фуқаролар рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этишлари шарт эди;

учинчидан, туғилган бола Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) томонидан унга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзилига идоралараро электрон хамкорлик орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади;

тўртинчидан, уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайдиган фуқаролар рўйхати белгиланди;

бешинчидан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритилди, яъни, фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно) шу билан бирга агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса – вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×