15.6 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

“Ушоғини еб, Маккатуллоҳдан қайтган қушнингда ватани” бўлмиш азим пойтахт 2021 йилга муносиб сарҳисоб қилди(ми?)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига 10 та масала муҳокамаси киритилган. Биринчи масала “Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги мурожаати” муҳокамаси бўлди.

Шаҳар-мегаполис ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 110 фоизга ўсган, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 38,6 млн сўмга тўғри келади. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 82,2 трлн. сўмга етиб, 111,6 фоизга ўсди. Хизматлар эса 104,4 трлн. сўмни ташкил қилди ва ўсиш 121,3 фоизга етди, 25,9 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди, эса ўсиш 115,8 фоизни кўрсатмоқда. 

Тошкентда жами 16,1 минг та саноат корхоналари бўлиб, уларда 223 мингдан ортиқ аҳоли иш билан банд.

Жами 1,9 млрд. доллар шундан, 1,6 млрд. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 977 та лойиҳа ишга туширилиб, 30,1 минг та янги иш ўринлари яратилди.

1 200 та ҳудудий корхоналар жами 1,2 млрд. долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириб, режа 141 фоизга бажарилди.

Шаҳри азимда жами 120,9 минг та тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Улардан 93,9 минги кичик бизнес субъектлари ва 26,9 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорлар. Жорий йил якунига қадар кичик бизнес субъектлари сони 94,6 мингдан ортиши кутилмоқда.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида банклар томонидан 215,6 млрд. сўм кредит ажратилиб, 5 мингта янги лойиҳалар амалга оширилди ва 7,4 минг та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан, “Ҳунармандчилик”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурлари доирасида 3,6 мингта янги лойиҳалар учун 173,4 млрд сўм кредитлар ажратилди, 5,9 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Пойтахт ҳокими 2022 йилга белгиланган режаларга тўхталар экан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 120 трлн. сўмга етиши кутилаётганлигини маълум қилди. Шунингдек, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 89,8 трлн. сўмга, пудрат-қурилиш ишлари 29,2 трлн. сўмга, хизматлар ҳажми 125,4 трлн. сўмга етиши мўлжалланганлигини қайд этди.

Шу билан бирга Президентимиз ва ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ижроси, топшириқларнинг бажарилиши ҳамда бошқа йўналишда қилинган ишлар ва режадаги муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга сессияда 2022 йил учун «Тошкент шаҳар Маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги, “Аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш жараёнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Масъулларнинг Тошкент шаҳрида “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.

Тошкент шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси, сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот билан танишилди.

Депутатлар Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳамда Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ҳисоботлар ҳам муҳокама этилиб, кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни қамраб олган қарорлар қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×